Isbot qilishdan maqsad nima?


Дaлилнинг ишгa aлoқaдoрлиги


Download 0.92 Mb.
bet42/57
Sana25.06.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1654805
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   57
Bog'liq
ДАЛИЛЛАР ЖАВОБЛАРИ

Дaлилнинг ишгa aлoқaдoрлиги

Dalillar jinoyat ishi uchun ahamiyatli bo‘lgan mavjud holatlar haqidagi xulosalarni tasdiqlovchi, rad etuvchi yoki shubha ostiga oluvchi faktlar yoki narsalar to‘g‘risidagi ma’lumotlarni aks ettirgan taqdirdagina ishga aloqador deb e’tirof etiladi.
Dalilning o‘z mazmuni bilan ish uchun ahamiyatli holatlarni aniqlash vositasi sifatida xizmat qila olishi aloqadorlik deb ataladi. Boshqacha aytganda, aloqadorlik - bu dalilning mazmunan yaroqliligi hisoblanadi. Dalil mazmuniga quyidagi ma`lumotlar kirishi mumkin:
1) isbot qilinishi lozim bo‘lgan holatlarning birortasi;
2) daliliy fakt ahamiyatiga ega bo‘lgan boshqa holatlar, ya`ni isbot qilishda argumyent sifatidagi ma`lumotlar;
3) boshqa dalillar to‘g‘risida – ularning mavjudligi, ishonchliligi, maqbulligi to‘g‘risidagi ma`lumotlar.

  1. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юзасидан аниқлаши лозим бўлган холатлар




  1. Гумон қилинувчидан, айбланувчидан, судланувчидан, жабрланувчидан, гувоҳдан ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслардан зўрлаш, қўрқитиш, ҳуқуқларини чеклаш ва қонунга хилоф бўлган ўзгача чоралар билан кўрсатувлар олишга ҳаракат қилиш ман этилади. Изохланг



  1. Конвенционал ҳақиқат

Конвенционал ҳақиқат деб, конвенция ѐки келишув асосида тан олинадиган ҳақиқатга айтилади. Фикр воқеликка мос келганлиги учун эмас, балки кишилар уни ҳақиқат деб ҳисоблашга келишиб олганликлари учун ҳақиқий деб топилади
Конвенционал ҳақиқатга мисол қилиб, жиноят процессида айби исботланмаган шахсни айбсиз деб топишни келтирса бўлади. Бу шахс объектив ҳақиқат аниқлангани учун эмас, балки айбсизлик презумпцияси ва ундан келиб чиқувчи қоида – исботланмаган айб исботланган айбсизлик билан тенг деган қоида шарт қилиб қўйганлиги учун оқланади.

  1. Формал ҳақиқат

Формал ҳақиқат деб эса объектив воқеликка мос келувчи ҳақиқат эмас, балки олдиндан белгиланган шартлар, қоидаларга мос келувчи ҳақиқатга айтилади. Совет даврида формал ҳақиқат моддий ҳақиқатга қарши қўйилар ва реакцион институт сифатида қаттиқ қораланар эди. Бироқ, формал ҳақиқатнинг исбот қилиш жараѐнидаги роли ҳақида ҳеч бўлмаса икки сабабга кўра гапириш мумкин. Биринчидан, жиноят-процессуал исбот қилишда формалликнинг роли ҳақиқатда жуда катта. Айниқса, бу далиллар мақбуллигини баҳолашга тегишли, бу ерда шакл масалалари ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир, зотан далилларнинг объектив воқеликка мос келиши эмас. Иккинчидан, бу масала суднинг исбот қилишдаги ролини аниқлаштириш учун ҳам аҳамиятга эгадир. Агар суд бу жараѐнда пассив бўлса, агар унинг зиммасига объектив ҳақиқатни аниқлаш учун чоралар кўриш мажбурияти юкланмаса, бу ўринда, албатта, объектив ҳақиқат тўғрисида эмас, балки формал ҳақиқат тўғрисидагина гапириш мумкин. Ҳар ҳолда жиноят процессуал исбот қилишда формал ҳақиқат категориясини бутунлай инкор қилиш ҳам тўғри эмас. Ҳақиқатни аниқлаш қанчалик муҳим бўлмасин, у иш юритишнинг пировард мақсади эмас. Жиноят-судлов ишларини юритиш ҳақиқатни шунчаки аниқлаш билангина якунланиши мумкин эмас. Юқорида айтилганидек, ҳар бир иш бўйича қарор қабул қилиниши лозим. Ҳақиқатни аниқлаш шундай қарорни чиқариш, унинг тўғрилиги учун етарли замин бўлиб хизмат қилади


  1. Download 0.92 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling