Isbot qilishdan maqsad nima?


Download 0.92 Mb.
bet43/57
Sana25.06.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1654805
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   57
Bog'liq
ДАЛИЛЛАР ЖАВОБЛАРИ

Жиноят ҳодисаси факти

Жиноий ҳодиса деганда, жиноят қонунида кўзда тутилган қилмиш (ҳаракат ѐки ҳаракатсизлик) ҳамда қилмиш ва рўй берган хавфли оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш, жиноят орқасида етказилган зиѐнни тушуниш лозим.
Қуйидаги ҳолларда жиноий ҳодиса юз бермаган, деб ҳисобланади: 1) қонунда кўрсатилган қилмиш содир этилмаган бўлса ва унинг оқибатлари амалда бўлмаса (масалан, ўлдирилди, деб ҳисобланган шахс тирик бўлса; камомад бўлмаса, тафтишчи адашган бўлса); 2) қонунда кўрсатилган оқибатлар рўй берган бўлса-да, улар инсон фаолиятининг эмас, балки табиий кучлар, фалокатлар натижасида (чақмоқ уриб ўлиш каби) рўй берган бўлса; 3) бундай оқибатлар очиқ кўриниб турган бўлса-да, улар жабрланувчининг ўзининг ҳаракатлари натижасида келиб чиққан бўлса (масалан, ўз-ўзини ўлдириш). Жиноят ҳодисаси фактидан ташқари жиноят содир этилган вақт, содир этилиш усули, жойи ва бошқа ҳолатлари ҳам аниқланиши лозим. Жиноят содир этилиш вақти ва жойи агар улар қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса, жиноят объектив томонининг зарурий белгилари ҳам бўлиши мумкин

  1. Қандай ҳолларда жиноий ҳодиса юз бермаган, деб ҳисобланади

Қуйидаги ҳолларда жиноий ҳодиса юз бермаган, деб ҳисобланади: 1) қонунда кўрсатилган қилмиш содир этилмаган бўлса ва унинг оқибатлари амалда бўлмаса (масалан, ўлдирилди, деб ҳисобланган шахс тирик бўлса; камомад бўлмаса, тафтишчи адашган бўлса); 2) қонунда кўрсатилган оқибатлар рўй берган бўлса-да, улар инсон фаолиятининг эмас, балки табиий кучлар, фалокатлар натижасида (чақмоқ уриб ўлиш каби) рўй берган бўлса; 3) бундай оқибатлар очиқ кўриниб турган бўлса-да, улар жабрланувчининг ўзининг ҳаракатлари натижасида келиб чиққан бўлса (масалан, ўз-ўзини ўлдириш).

  1. «Alibi» нима

Тўғри оқловчи далил – «alibi» – «бошқа жойда» деган маънони англатади. Тўғри далилдан фойдаланишда ушбу далил манбасини баҳолаш аҳамиятлидир. Масалан, гувоҳ тўғри кўрсатув бердими, кўрсатувда хато ѐки ѐлғон йўқми. Агар далил тўғри баҳоланса, асосий факт тўғри аниқланган ҳисобланади. Эгри далиллардан фойдаланиш бошқачароқ бўлади. Бу ҳолда эгри далилнинг манбаси баҳоланиб бўлинганидан сўнг ва далил ишончли деб топилганидан кейин ўша эгри далил воситасида аниқланган далилий факт баҳоланиши, далилий факт билан асосий факт ўртасидаги боғланиш аниқланиши лозим. Шахсий далиллар деб инсондан олинувчи маълумотларни акс эттирувчи далилларга айтилади (мисол учун, гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва бошқалардан олинган кўрсатувлар, эксперт хулосаси). Ашѐвий далиллар деганда, моддий дунѐдаги ашѐлардан олинувчи далиллар тушунилади.

  1. Айбланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар

Айбланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатларга: 1) демографик маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган вақти, жойи, фуқаролиги, она тиликабилар); 2) шахснинг ижтимоий мақоми (маълумоти, мутахассислиги, касб-ҳунари, ҳарбийга алоқаси, мукофотлари); 3) турмуш шароитлари (моддий аҳволи, уй шароитлари); 4) соғлиғи; 5) турмуш тарзи, қизиқишлари доираси; 6) психологик тавсиф (феъл-атвори, аҳлоқий сифатлари ва ҳ.) киради. Бундан ташқари, айбланувчининг ѐши ва (агар бунга шубҳа бўлса) ақли расолиги ҳам аниқланиши керак. Жиноят содир этган шахс аниқланганидан сўнг, унинг айби бор ѐки йўқлиги, мақсад ва мотивлари аниқланиши лозим.

  1. Исбот қилиш предметида жиноят сабаблари ва оқибатлари ҳам муҳим ўрин тутади маънавий, жисмоний ва мулкий зиѐн

Айбланувчининг жавобгарлиги даражаси ва характерига таъсир этувчи ҳолатлар қаторига етказилган зиѐнннинг миқдори ва хусусияти ҳам киради. Зиѐн маънавий, жисмоний ва 25 мулкий бўлиши мумкин. Жиноятни тўғри квалификация қилиш учун зиѐн хусусияти ва миқдори аниқ белгиланиши керак. Зиѐнни аниқлаш, шунингдек, фуқаровий даъвони асослаш ва уни таъминлаш учун ҳамкерак. Исбот қилиш предметида жиноят сабаблари ваоқибатлари ҳам муҳим ўрин тутади. Юридик адабиѐтларда исбот қилиш ҳақида сўз борар экан, бу ибора остида жиноят-процессуал, фуқаролик-процессуал, маъмурий- процессуал, иқтисодийпроцессуал ҳодиса тушунилади. Шуни таъкидлаш зарурки, исбот қилишни билиш билан аралаштириб юбормаслик керак, чунки исбот қилиш доимо билиш, тасдиқловчи ҳолатнинг мавжудлиги билан ажралиб туради. В.С.Джатиевнинг фикрича, билиш – «ўзи учун» амалга ошириладиган фаолият, исбот қилиш эса – «адресат учун» амалга ошириладиган фаолиятдир. Билишнинг мақсади билим олиш бўлса, исбот қилишнинг мақсади – адресатни шу нарсага ишонтиришдир. Тасдиқловчи ҳолатнинг мавжудлиги жиноят- процессуал исбот қилишнинг мажбурий мезони бўлиб, айнан шу мезон жиноят-процессуал исбот қилишни бошқа соҳалардаги исбот қилишдан фарқлайди. Исбот қилиш жараѐнининг мазмуни ва моҳияти юзасидан ҳозиргача турлича фикрлар ва мулоҳазалар билдириб келинмоқда


  1. Download 0.92 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling