Ишлаб чиқариш жараёни – бу жамиятда амал қилиши ва ривожланиши учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматларни яратишга қаратилган аниқ мақсад белгиланган фаолиятдир


Товар ва хизматлар нафлилиги ва қийматининг яратилишида ишлаб чиқариш омилларининг роли


Download 1.31 Mb.
bet2/4
Sana23.11.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1796260
1   2   3   4
Bog'liq
2 мавзу (2)

Товар ва хизматлар нафлилиги ва қийматининг яратилишида ишлаб чиқариш омилларининг роли
  • Яратилган товар ва хизматлар
  • Қийматнинг ташкил топишида қатнашади
  • Ер
  • Капитал
  • Ишчи кучи
  • Меҳнат
  • Аниқлий меҳнат билан ўтказилган ишлаб чиқариш воситалари қиймати
  • Абстракт меҳнат билан яратилган янги қиймат
  • Иқтисодий фаолият кишилар ҳаётининг асосини ташкил қилиб, улар ҳаётининг неъматлар ва бойликларни такрор ишлаб чиқариш жараёнидаги барча босқичларини қамраб олган.
  • ТАКРОР ИШЛАБ ЧИКАРИШ ТУРЛАРИ
  • Такрорий ҳисоб – бу миллий маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнининг бир неча босқичлардан ўтиши натижасида баъзи маҳсулот (хомашё, ёқилғи, материал ва ҳ.к.)лар қийматларининг такроран ҳисобга олиниши.
  • Жадвалдаги мисолимиздан кўринадики, пахта толаси, йигирилган ип, газламанинг қийматини ташкил этувчи хомашё, ёқилғи, материал ва бошқаларнинг ишлаб чиқаришнинг турли босқичларида қайтадан ҳисобга олиниши натижасида такрорий ҳисоб 930 бирликни ташкил этган.
  • пировард маҳсулот – бу ишлаб чиқаришнинг барча технологик жараёнларидан ўтган ҳамда бевосита сўнгги истеъмол учун мўлжалланган тайёр маҳсулотдир.
  • Ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси бўлиб такрорий ҳисобни ўз ичига олмаган, жамият аъзоларининг эҳтиёжларини ё бевосита, ёки билвосита, яъни ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали қондиришга мўлжалланган маҳсулотлар ҳисобланади.
  • Яратилган маҳсулотдан истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситалари қиймати чегириб ташланса, қолган қисми соф маҳсулот дейилади.
  • Демак, соф маҳсулот бевосита ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда банд бўлган менежерлар, ишчилар, деҳқонлар ва мухандислар, техник ходимлар ва бошқаларнинг янгидан сарф қилинган меҳнати билан яратилган зарурий ва қўшимча маҳсулотдан иборатдир.
  • Зарурий маҳсулот деб ишчи ва хизматчилар иш вақтининг бир қисми бўлган зарурий иш вақтида зарурий меҳнат билан яратилган, ишчи кучини нормал ҳолатда сақлаш ва қайта тиклаш учун зарур бўлган маҳсулотга айтилади.
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling