Ишлаб чиқариш менежменти


Илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларини ташкил қилиш


Download 398 Kb.
bet21/45
Sana23.02.2023
Hajmi398 Kb.
#1223949
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   45
Bog'liq
ICHM Majmua

8.2. Илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларини ташкил қилиш
Илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларининг (ИТТКИ) асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: 1) табиат ва жамият ривожланиши соҳасида янги билимларни олиш, уларни қўллашнинг янги соҳаларини; 2) ташкилот товарлари рақобатбардошлиги меъёрларининг стратегик маркетинг босқичида ишлаб чиқилган ишлаб чиқариш соҳасидаги материаллаштириш имкониятини эксприментал ва назарий текшириш; 3) янгиликлар ва иннвациялар портфелини амалий жорий этиш. Санаб ўтилган вазифаларни бажариш ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини, ташкилот рақобатбардошлигини, аҳолининг ҳаёт даражасини ошириш имконини беради.
ИТТКИнинг асосий тамойиллари қуйидагилар ҳисобланади: а) оқилона бошқарув қарорларини ишлаб чиқишда ҳар қандай муаммони ҳал қилишда менежментнинг олдин кўриб чиқилган илмий ёндашувлари, тамойиллари, функциялари, услубларини бажариш. Илмий менежментнинг қўлланиладиган компонентлари миқдори бошқарув объектининг мураккаблиги, қиймати ва бошқа омиллар билан аниқланади; б) инновацияон фаолиятнинг инсон капиталини ривожлантиришга йўналтирилганлиги.
ИТТКИ ишларнинг қуйидаги босқичларига (кўринишларига) бўлинади:

  • Фундаментал тадқиқотлар (назарий ва қидирув);

  • Амалий тадқиқотлар;

  • Тажриба-конструкторлик ишлари;

  • Олдинги босқичларнинг барчасида бажарилиши мумкин бўлган тажриба, эксприментал ишлар.

Назарий тадқиқотларнинг натижалари илмий янгиликларда, янги тушунчалар ва тасаввурларнинг асосланишида, янги назарияларнинг яратилишида юзага келади. Қидирув тадқиқотларига маҳсулот ва технологияларни яратишнинг янги тамойилларини ихтиро қилиш асосий вазифаси ҳисобланган тадқиқотлар; материал ва уларнинг бирлашмаларининг олдин номаълум бўлган, янги хусусиятлари; менежмент услубилари киради. Қидирув тадқиқотларида, одатда, белгиланган ишнинг мақсади маълум, назарий асослари маълум бир даражада аниқ бўлади, лекин асло йўналиш аниқ эмас. Бундай тадқиқотлар пайтида назарий таҳминлар ва ғоялар ўз тасдиғини топади, модомики, улар баъзан рад этилган ёки қайта кўриб чиқилган бўлса ҳам.
Инновацион жараёнлар ривожланишида фундаментал фанларнинг устувор аҳамияти шу билан аниқланадики, у ғояларнинг генератори сифатида иштирок этади, янги соҳаларга йўл очади. Лекин фундаментал тадқиқотларнинг халқаро фанлар таркибига ижобий киритилиши эҳтимоли бор-йўғи 5%нигина ташкил этади. Бозор иқтисодиёти шароитларида тармоқ илми бу тадқиқотлар билан шуғулланмайди. Фундаментал тадқиқотлар, қоидага кўра, давлат бюджети ҳисобига танлов асосида молиялаштирилиши, шунингдек, бюджетдан ташқари фондлардан ҳам қисман фойдаланиши мумкин.

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling