Ишлаб чиқариш менежменти
Ишлаб чиқариш ташкилий-техник даражасининг таҳлили ва башоратлаштириш
Download 398 Kb.
|
ICHM Majmua
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.4. Янгиликлар ва инновациялар портфелини шакллантириш
8.3. Ишлаб чиқариш ташкилий-техник даражасининг таҳлили ва башоратлаштириш
Фирма даражасида ишлаб чиқаришнинг ташкилий-техник ривожланиши технологияни, ишлаб чиқаришни, меҳнат ва бошқарувни такомиллаштириш бўйича инвестиция ва инновация лойиҳаларини жорий этиш асосида амалга оширилади. Илмий техник тараққиёт натижалари ва инвестиция сиёсати ишлаб чиқришнинг ташкилий-техник даражасида акс этади, у инвестицион сиёсатнинг натижавийлиги ва технология ҳамда жараёнларни ташкил қилиш даражасининг тизим “кириш”и талабларига мувофиқлиги даражаси билан характерланади. Агар “кириш” нинг сифати - мажмуали маҳсулот, хом ашё, материаллар, лойиҳа –конструкторлик хужжатлари, ахборот ва бошқа компонентлар – рақобатбардошлик талабларига жавоб берса, унда тизим “чиқиши”да “кириш”ни қайта ишлаш жараёни сифати юқори бўлиши лозим Масалан, “кириш” сифати “аъло” деб баҳоланса, рақобатбардошлик талабларига жавоб берса, “жараён” сифати эса, “қониқарли” бўлса, унда “чиқиш”да ҳам “қониқарли” бўлади. Инвестор, “кириш” сифатини оширишда катта маблаҳ сарфлаган ҳолда, “чиқиш”да кутилган натижа ололмайди, чунки жараёнларни ташкил қилиш ва технологияси “кириш”ни сифатли қайта ишлашга қодир эмас. Бошқа бир вазият: жараёнларни ташкил қилиш ва технология рақобатбардошлик талабларига жавоб беради, бундаг ташқари, “кириш”нинг сифати, масалан, конструкторлик хужжатларидаги товарнинг сифат кўрсаткичлари ва ресурс сиғими, рақобатга бардошли эмас, бунда “чиқиш” сифати ҳам рақобатга бардошсиз бўлади. Бу ерда шундай хулосага келиш мумкин: кириш сифати ва тизимдаги жараёнлар (ички ёки ташқи бозорда жуда рақобатбардош) сифати даражаси бир хиллигини (пропорционаллигини) таъминлаш зарур. Мажмуали кўрсаткичлар бўйича жамоа иши самарадорлигнинг келажакка, стратегик мақсадларга йўналтирилганлиги ҳақида муҳокама қилинади. Агар стратегик мақсадлар фирманинг имиджига, ташкилий-техник сиёсатига жавоб беради, унда тактик мақсадлар ҳам тизим “кириш”и талабларига, аниқ бозор талабларига жавоб беради. 8.4. Янгиликлар ва инновациялар портфелини шакллантириш Товар рақобатбардошлигини, ташкилотнинг молиявий, техник, ижтимоий, ташкилий ҳолатини, унинг рақобатдош афзалликларини таҳлил қилиш асосида ташкилотнинг мажмуали ривожланиши ва фаолият юритиши сиёсати шаклланади. Ташкилот сиёсати – фаолиятнинг маълум бир соҳасида ташкилот раҳбарлари томонидан юритиладиган стратегик чора-тадбирлар (техник, иқтисодий, ижтимоий, ташқи иқтисодий ва бошқалар) тизими, бош чизиқдир. Ташкилот сиёсатини шакллантириш масалалари “стратегик менежмент”2 курсида кўриб чиқилади. Ҳар қандай сиёсатнинг асоси янгиликларни, инновацияларни жорий қилиш ҳисобланади. Инновацион фаолиятнинг, айниқса, инновацион тадбиркорликнинг мақсади инновацияларни амалга ошириш йўли билан натижа олиш ҳисобланади. Инновацион фаолият доирасини аниқлаш учун ташкилотнинг асосий стратегияларини характерлайдиган қуйидаги белгиларни келтирамиз: К – чиқарилаётган маҳсулот сифатини аниқлаш. Стратегия ташкилот даромадларини оширишга олиб келади, лекин катта рисклар билан; Ц – қолган стратегияларни ўзгаришсиз сақлаган ҳолда товар нархини пасайтириш. Бу стратегия бозорда мустаҳкам жорий қилишга, тайёрланган товарни сотишга ва технологияларни ўзлаштиришга йўналтирилган. Стратегия, қоидага кўра, ташкилот даромадлилигини олиб боради; С – янги технологияларни, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилишнинг, менежментнинг янги услубларини ўзлаштириш ҳисобига чиқарилаётган товар таннархини пасайтириш; стратегия, қоидага кўра, ташкилот даромадлилигини оширишга олиб боради. V – товар ишлаб чиқарилиши дастурини (савдо ҳажмини) бошқа стратегияларни ўзгартирмаган ҳолда шу бозор учун ошириш. Стратегия қамров самарасидан фойдаланиш ҳисобига даромадни оширишга олиб келади. Р – янги савдо бозорларини ўзлаштириш, эски ва янги товарнинг сервис сифатини ошириш. Стратегия, қоидага кўра, ташкилот даромадиги оширишга олиб келади. Товар сифатини сақлаб қолишда истеъмолчининг эксплуатация харажатлари ўзгармас бўлади, деган аксиомани қабул қиламиз; сифатни оширишда истеъмолчи харажатлари пасаяди (тайёрловчи харажатларига қараганда, жуда юқори суръатлар билан ўсади.); кашфиётлар асосида янги товарнинг киритилиши сифат ошишига ва товар таннархи камайишига олиб келади. Download 398 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling