Ишлаб чиқариш менежменти


ТОВАР ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ РЕСУРС СИҒИМИ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТИЗИМИ


Download 398 Kb.
bet24/45
Sana23.02.2023
Hajmi398 Kb.
#1223949
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   45
Bog'liq
ICHM Majmua

9.2. ТОВАР ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ РЕСУРС СИҒИМИ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТИЗИМИ
Менежмент тизими ресурс таъминотининг мақсади фирма истеъмолчиларини талаб қилинган сифат ва миқдордаги ресурс кўринишлари билан ўз вақтида таъминлаш,ресурслардан фойдаланишни яхшилаш (меҳнат унумдорлигини, жамғарманинг қайтарилиши ошириш, ишлаб чиқариш циклларининг узоқлигини қисқартириш, жараёнлар ритмиклигини таъминлаш, айланма воситалар айланувчанлигини қисқартириш иккиламчи ресурслардан тўлиқ фойдаланиш, инвестициялар самарадорлигини ошириш)дан иборат.
Ресурсларнинг қуйидаги кўринишлари мавжуд:

  • тизимнинг ташқи муҳити ресурси;

  • меҳнат ресурслари – саноат ишлаб чиқарувчи персонал (асосий ва ёрдамчи ишчилар, раҳбарлар, мутахассислар ва хизматчилар, ўқувчилар) ва носаноат персонали;

  • моддий ресурслар (хом ашё, материаллар, иссиқлик энергетика ресурслари, эҳтиёт қисмлар);

  • асосий ишлаб чиқариш жамғармалари – қурилма ва иншоотлар, узатувчи қурилмалар, кучли машиналар, технологик ускуналар, транспорт воситалари, бошқарувни автоматлаштириш воситалари, ўлчов приборлари, хўжалик инвентари ва бошқалар;

  • молиявий ресурслар – шахсий капитал, заём капитали, номоддий активлар ва бошқалар;

  • ахборот ресурслари;

  • ташкилий ресурслар;

  • жами ресурслар – ресрусларнинг юқорида санаб ўтилган кўринишларининг пул кўринишидаги суммаси.

Ресурсларнинг мавжудлиги ва таркиби унинг аниқ кўриниши ҳажми, номенклатура ва турлари бўйича тузилмаси, етказмаларнинг сифати ва муддати билан аниқланади. Ресурсларнинг харакатланиш жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Ресурсларни шакллантириш, уларни маркетинг тадқиқотларини, ИТТКИ чиқаришни ташкилий техник тайёргарлиги, товар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш капитал қурилиш, фирма товарининг кафолатли хизмат кўрсатишини амалга ошириш учун жалб қилиш. Ўз навбатида, товар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш учун ресурсларни жалб қилиш бевосита товарларни тайёрлаш, хизматларни бажариш, таъмирлаш-фойдаланиш (эксплуатация) эҳтиёжлари, ноишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ресурсларга; капитал курилиш учун – янги қурилиш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, техник қайта қуроллантириш, реконструкция қилиш ва бошқаларга ажратиш мумкин.


Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling