Ишлаб чиқариш менежменти


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар


Download 398 Kb.
bet23/45
Sana23.02.2023
Hajmi398 Kb.
#1223949
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   45
Bog'liq
ICHM Majmua

Ўз-ўзини текшириш учун саволлар

  1. Янгиликлар ва инновациялар ташкилот “кириш”ида бўлиши мумкинми?

  2. Янгиликлар ва инновацияларни қандай белгилар бўйича таснифлаш мумкин?

  3. Инновациялар диффузияси қандай амалга оширилади?

  4. Янгиликлар (инновациялар) нинг янгилиги қамрови бўйича таснифлаш чизмасини чизинг.

  5. Янгиликлар ва инновацияларнинг кодлаштириш афзаллиги нимада? Кодлаштириш қандай амалга оширилади?

  6. ИТТКИни ташкил қилишнинг асосий тамойилларини айтинг.



9-мавзу. Ишлаб чиқариш корхоналарида ресурсларни бошқариш

9.1. Ресурс таъминоти стратегиясининг асослари.


9.2. Товар ва ишлаб чиқаришнинг ресурс сиғими кўрсаткичлари тизими.
9.3. Товарнинг ресурс сиғими кўрсаткичлари.
9.4. Ташкилот самарадорлиги кўрсаткичлари.
9.5. Ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш.
9.1. РЕСУРС ТАЪМИНОТИ СТРАТЕГИЯСИНИНГ АСОСЛАРИ
Бошқарувнинг барча даражаларида ресурс таъминоти стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш – стратегик менежментнинг муҳим масалаларидан биридир, чунки, биринчидан, ресурс сиғими товарнинг иккинчи томони ҳисобланади (биринчиси сифат), иккинчидан, Россия ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги бўйича ривожланган мамлакатлардан анча орқада қолган.
Масалан, Россияда электроэнергиядан фойдаланиш самарадорлиги АҚШга қараганда тахминан икки марта паст, АҚШ машинасозлик саноатида металлардан фойдаланиш коэффициенти 0,92 тартибни, Россияда эса – 0,7 тартибни ташкил қилади. Россия ердан фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш, технологик ускуналар ва машиналардан фойдаланиш, асосий ва айланма воситалар, меҳнат ресурслари ва бошқалар бўйича ҳам ривожланган мамлакатлардан анча ортда қолмоқда. Мамлакатнинг барча таркибий салоҳиятларини сифатли ишлаб чиқариш учун воситаларнинг йўқлиги туфайли асосий воситалар ейилишининг, экологик хавфли объектларнинг солиштирма оғирилиги ошиб кетмоқда, саноат маҳсулотларининг рақобатбардошлилик улуши (2001 йилда у тахминан 0,4%ни ташкил этган), аҳолининг ўртача яшаш давомийлиги пасайган.
Ресурс таъминоти стратегияси – мамлакат, экотизим, ҳудудлар, фирма ва кишилар хавфсизлигини таъминлаш шароитида аниқ товарнинг самарали фойдаси бирлигида ёки Ялпи миллий маҳсулот бирлигида (мамлакат доирасида) жами ресурслар харажатларини оғишмай камайтиришни таъминлайдиган тамойиллар, омиллар, услублар, чоралар мажмуасидир.
Мамлакат доирасида ресурс таъминотининг қуйидаги тамойилларини ажратиб кўрсатамиз:

  1. хом ашё ресурслари экспорти улушини камайтириш, ресурсларнинг экологик тоза ва самарали кўринишлари солиштирма оғирлигини ошириш йўли билан истеъмол қилинадиган ресурслар тузилмасини такомиллаштириш;

  2. ер остидан фойдали қазилмаларни қазиш коэффициентларини ошириш;

  3. ресурс жамғариш технологияси улушини ошириш;

  4. объектларнинг бутун ҳаётийлик цикли босқичлари бўйича ресурслардан фойдаланишни таҳлил қилиш;

  5. ресурслардан фойдаланишни яхшилишнинг таҳлил қилиш, башоратлаш, мақбуллаштириш ва рағбатлантириш услубларини ривожлантириш;

  6. ресурстаъминоти муаммоларини ишлаб чиқишда илмий ёндашувларни қўллаш.

Фирма даражаси учун санаб ўтилган тамойиллар маълум бир объектларга, технологияларга, стандартларга мослашиши лозим.ресурс таъминоти услублариани қ технологик усуллар бўлиб, ўриндош вариантларни қиёслаш бўйича инвестицион лойиҳаларнинг янги вариантлари бўйича фойдали самара (ишлар) бирлигига ресурслар харажатларини тежашнинг ташкилий ва бошқа услубларидир. Ресурс таъминоти услублари ташкилий-техник чора-тадбирлар, масалан, жисмоний ва маънавий эскирган технологиялар, ускуналар, ташкилий лойиҳалар менежементнинг иқтисодий ва бошқа услубларини алмаштириш бўйича амалга оширилади.

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling