Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа


Диксон критерийсининг критик қийматлари [15]


Download 1.44 Mb.
bet29/63
Sana25.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1718986
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   63
Bog'liq
2 5240132612499968615

Диксон критерийсининг критик қийматлари [15]

n

Zq, q аҳамиятга моликлик даражаси қуйидагига тенг бўлганда

0,10

0,05

0,02

0,01

4

0,68

0,76

0,85

0,89

5

0,56

0,64

0,73

0,78

6

0,48

0,56

0,64

0,70

7

0,43

0,51

0,60

0,64

8

0,40

0,47

0,54

0,59

9

0,37

0,44

0,51

0,56

10

0,35

0,41

0,48

0,53

12

0,32

0,38

0,44

0,48

14

0,29

0,35

0,41

0,45

16

0,28

0,33

0,39

0,43

18

0,26

0,31

0,37

0,41

20

0,26

0,30

0,36

0,39

25

0,23

0,28

0,33

0,36

30

0,22

0,26

0,31

0,34

Назорат саволлари
1. Метрологиянинг асосий аксиомаларини ифодалаб беринг.
2. Физикавий катталикни ўлчашга таъриф беринг.
3. Ўлчашларнинг асосий турларини айтинг.
4. Ўлчашларнинг асосий услубларини айтинг.
5. Ўлчашларнинг асосий турларига таъриф беринг.
6. Ўлчашларнинг асосий услубларига таъриф беринг.
7. Назорат қилиш нима ва у ўлчашдан нимаси билан фарқ қилади?
8. Ўлчашларнинг хатоликлари қайси аломатлар бўйича тавсифланади?
9. Ўлчашларнинг тизимли ва тасодифий хатоликлари, адашишларга таъриф беринг, уларга мисоллар келтиринг.
10. Ўлчашларнинг абсолют, нисбий ва келтирилган хатолигини аниқлаш формулаларини келтиринг.
11. Деталларнинг геометрик параметрларини ўлчаш хатолигининг таркиб топтирувчиларини айтинг.
12. Тизимли хатоликларни истисно қилишнинг асосий услубларини келтиринг.
13. Ўлчашларнинг тасодифий хатоликларининг миқдорий баҳоларини келтиринг.
14. Ўлчашлар натижасининг ишонч интервали нима?
15. Адашишларни истисно қилиш критерийларини айтинг.
16. Ўлчашларнинг тўғирланган натижасига таъриф беринг.
17. Коррекцияланган ва коррекцияланмаган хатоликларни йиғиндилаш формулаларини келтиринг.
18. Қандай ҳолларда ўлчаш натижасининг ишонарли интервалини ҳисоблаш учун Стьюдент тақсимланишидан фойдаланилади?
19. Ўлчашларнинг хатоликларининг асосий тавсифларини ва уларнинг қўлланилиш соҳаларини айтинг.
20. Ўлчашларнинг натижаларини яхлитлаш қоидаларини айтинг.
5 БОБ
ЎЛЧАШЛАРНИНГ НАТИЖАЛАРИГА ИШЛОВ БЕРИШ
5.1.Кўп марталик тўғридан-тўғри ўлчашлар
ГОСТ 8.207 «ДЎТ. Кўп марталик кузатишлар билан тўғридан-тўғри ўлчашлар. Кузатишларнинг натижаларига ишлов бериш. Асосий ҳолатлар» га мувофиқ кўп марталик ўлчашларнинг натижаларига ишлов бериш физикавий катталикни ўлчашнинг натижасини ва унинг ҳақиқий қиймати ётадиган ишонарли интервални топишдан иборат.
Ишлов бериш учун бошланғич маълумот n (n > 4) та х1, х2, х3, …, хn битталик ўлчашларнинг натижаларидан ташкил топган қатор бўлиб ҳисобланади. Ўлчашларнинг сони олинадиган натижанинг аниқлигига қўйиладиган талаблар ва такрорий ўлчашларни реал бажариш имкониятларига боғлиқ бўлади.
Кўп марталик ўлчашларнинг натижаларига ишлов бериш кетма-кетлиги қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
- ўлчашларнинг натижаларидан маълум тизимли хатоликларни истисно қилиш;
- n та битталик натижалардан ўлчанадиган катталикнинг ўртача арифметик қийматини ҳисоблаш;
- Sх ўлчашлар қаторида битталик ўлчашларнинг ўртача квадратик хатолигини ҳисоблаш;
- адашишларни (ўлчашларнинг қўпол хатоликларини) истисно қилиш;
- ўртача арифметик қийматни ўлчашлар натижасининг ўртача квадратик хатолигини ҳисоблаш;
- ўлчашларнинг натижаларининг нормал қонунга тегишлилиги тўғрисидаги фаразни текшириш;
- ўлчашлар натижасининг тасодифий хатолигининг ишонч чегараларини ҳисоблаш;
- ўлчашлар натижасининг истисно қилинмаган тизимли хатолигининг ишонч чегараларини ҳисоблаш;
- ўлчаш натижалари хатолигининг ишонч чегараларини ҳисоблаш;
- ўлчашларнинг натижаларини кўринишида тақдим қилиш (P – ишончлилик эҳтимоли).
Маълум тизимли хатоликлар ўлчашларнинг натижаларига мос келувчи, сон жиҳатидан тизимли хатоликларга тенг бўлган, бироқ белгиси бўйича уларга қарама-қарши бўлган тузатмаларни киритиш билан истисно қилинади (4.3 пунктга қаралсин). Тузатма битталик ўлчашларнинг натижаларига киритилади, агар барча битталик ўлчашларнинг натижалари бир хил тизимли хатоликларга эга эканлиги маълум бўлса, у ҳолда тизимли хатолик ўлчанадиган катталикнинг ўртача арифметик қийматидан истисно қилинади.
Ўлчанадиган катталикнинг n та битталик натижаларининг ўртача арифметик қиймати (4.33) формула бўйича аниқланади.
Sx ўлчашлар қаторида битталик ўлчашларнинг ўртача квадратик хатолигини аниқлаш учун (4.35) формуладан фойдаланилади.
Адашишлар (ўлчашларнинг қўпол хатоликлари) ўлчашларнинг натижасининг кучли даражада оғиштириши мумкин, шу сабабли уларни ўлчашлар қаторидан албатта чиқариб ташлаш лозим бўлади. Адашишларни чиқариб ташлаш услубияти 4.6 пунктда келтирилган.
ўртача арифметик қийматни ўлчашлар натижасининг ўртача квадратик хатолиги (4.36) формула бўйича аниқланади.
Ўлчашларнинг натижаоарининг нормал қонунга тегишлилиги тўғрисидаги фараз ўлчашлар сони n > 50 бўлганда ω2 ёки χ2 критерийлар ёрдамида текширилади; агар 15 < n < 50 бўлса, таркибли критерийдан фойдаланилади [3]. n 15 бўлганда тақсимланиш қонунининг тури олдиндан маълум деб тахмин қилиш билан ўлчашлар натижаларининг нормал тақсимланиш қонуни тўғрисидаги фараз текширилмайди. Бу, қоидага кўра, нормал қонун бўлади [14- 17].
Р ишончлилик эҳтимоли ва n битталик ўлчашлар сонининг қийматлари берилган бўлганда жадваллар бўйича (масалан, 5.1 жадвал бўйича) tр Стьюдент коэффициенти аниқланади.
5.1 жадвал

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling