Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа
Хатоликнинг тавсифларини танлаш
Download 1.44 Mb.
|
2 5240132612499968615
4.5. Хатоликнинг тавсифларини танлаш
Ўлчашларнинг хатоликларининг метрология ва техник ўлчашларда фойдаланиладиган тавсифларини қўлланилиш соҳалари бўйича иккита гуруҳга ажратиш мумкин [15]. Биринчи гуруҳга талаб қилинадиган ёки йўл қўйиладиган қийматлар (меъёрлар) кўринишида бериладиган, шунингдек уларни олдиндан аттестациядан ўтказиш асосида ўлчашларни бажариш услубиятлари учун ўрнатилган тавсифлар киради. Бу гуруҳдаги ўлчашлар хатоликларининг тавсифлари эҳтимолли бўлиб ҳисобланади, улар тасодифий катталикнинг бош жамланмасининг эҳтимолли хусусиятларини акс эттиради. Бу тавсифларнинг қийматлари (йўл қўйиладиган қийматларнинг чегаралари ёки максимал мумкин бўлган қийматлар) техник ҳужжатларда кўрсатилган – аттестациядан ўтказилган ўлчашларни бажариш услубиятлари бўйича бажарилган ўлчашлар натижаларининг бутун мумкин бўлган жамланмасига берилади. Бу гуруҳ хатоликлари тавсифларининг асосий қўлланилиш соҳаси ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш, ишлаб чиқариш жараёни ёки маҳсулотни эксплуатация қилишда бажариладиган оммавий техник ўлчашлар бўлиб ҳисобланади. Иккинчи гуруҳга бевосита ўлчашларни бажариш ва уларнинг натижаларига ишлов бериш жараёнида баҳоланадиган тавсифлар киради. Бу тавсифлар бош жамланманинг хатоликларининг статистик (танланма) баҳолари бўлиб ҳисобланади ва битталик ўлчашлар натижасининг ўлчанадиган катталикнинг ҳақиқий катталигига қанчалик яқинлигини акс эттиради. Уларнинг асосий қўлланилиш соҳаси метрологик ўлчашлар ва илмий тадқиқотларни бажариш пайтида бажариладиган ўлчашлар бўлиб ҳисобланади. Баҳонинг аниқлиги билан бир қаторда бу гуруҳнинг тавсифларига қўйиладиган асосий талаблардан бири уларнинг маълумотлилиги бўлиб ҳисобланади. Кўрсатилган талабларни ўлчашларнинг хатоликларининг юқорида кўрсатилган интервалли ва нуқтали тавсифлари қаноатлантиради. Ўлчашларнинг натижалари якуний бўлиб ҳисобланадиган ва уларга кейинчалик ишлов бериш кўзла тутилмаган муҳандислик амалиётида хатоликнинг интервалли тавсифлари кенг қўлланилишга эга бўлган: ўлчашнинг йиғинди хатолиги, қоидага кўра, Р ишончлилик эҳтимолида чегарагали интервал билан берилади. Бундай ҳолда ўлчашнинг натижаси кўринишида ёзилади. Ўлчашларнинг хатолигини ифодалашнинг бундай усулидан машинасозликда ишлаб чиқаришда деталлар ва узелларнинг геометрик параметрларини назорат қилишда фойдаланилади [22]. Хатоликларни ишончлилик интерваллари билан баҳолашнинг камчилиги, ишончлилик эҳтимолликлари тўғри танланганда бир нечта хатоликларни йиғиндилашнинг иложи йўқлиги бўлиб ҳисобланади, чунки йиғиндининг ишонарлилик интервали ишонарлилик интервалларининг йиғиндисига тенг бўлмайди. Бироқ хатоликларни йиғиндилаш зарурати ҳар доим, масалан, уни таркиб топтирувчиларнинг маълум баҳолари бўйича натижаловчи хатоликни баҳолашда мавжуд бўлади. Шу сабабли ўлчашларнинг натижаларидан ўлчашларнинг бошқа натижаларидан бирга фойдаланиладиган, шунингдек ўлчашларнинг хатолигининг тавсифларидан улар билан функционал боғланган катталикларни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган ҳолларда хатоликнинг нуқтали тавсифларини қўллаш тавсия қилинади. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling