Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа


Ўлчаш воситасининг кўрсатишлар диапазони


Download 1.44 Mb.
bet35/63
Sana25.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1718986
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   63
Bog'liq
2 5240132612499968615

Ўлчаш воситасининг кўрсатишлар диапазони

Приборнинг шкаласининг шкаланиг бошланғич ва охирги бўлинмалари билан чегараланган қийматлар соҳаси

6.1 расмга қаралсин

Ўлчаш воситасининг ўлчашлар диапазони

Катталикнинг қийматларининг унинг доирасида ўлчаш воситаси хатолигининг йўл қўйиладиган чегаралари меъёрланган соҳаси

6.1 расмга қаралсин

Ўлчаш воситасининг сезувчанлиги

Ўлчаш воситасининг шу ўлчаш воситасининг чиқиш сигналининг ўзгаришининг унинг ўзгаришини чақирадиган ўлчанадиган катталикка нисбати билан белгиланадиган хусусияти

Абсолют сезувчанлик формула бўйича аниқланади, бу ерда – чиқишда сигнални ўлчаш, ўлчанадиган катталикнинг ўзгариши

Ўлчаш воситасининг хатолиги

Ўлчаш воситасининг кўрсатиши билан ўлчанадиган физикавий катталикнинг ҳақиқий (амалдаги) қиймати ўртасидаги фарқ




Ўлчаш воситасининг аниқлик класси

Ўлчаш воситаларининг берилган типининг умумлаштирилган тавсифи, қоидага кўра, уларнинг йўл қўйиладиган асосий ва қўшимча хатоликларининг чегаралари, шунингдек аниқликка таъсир кўрсатувчи бошқа тавсифлар билан ифодаланадиган аниқлик даражасини акс эттиради

Масалан, МК типидаги силлиқ микрометрлар 1- ва 2-аниқлик класси билан ишлаб чиқарилади

Ўлчаш воситасининг асосий метрологик тавсифи унинг хатолиги бўлиб ҳисобланади. Ўлчашнинг хатолиги ва ўлчаш воситасининг хатолигига ўлчашларнинг шарт-шароитлари – қуршаб турувчи муҳит, объект ва ўлчаш воситасининг ҳолатини тасвирлайдиган таъсир кўрсатувчи омиллар жамланмаси катта таъсир кўрсатади [16]. Таъсир кўрсатувчи катталик – бу берилган ўлчаш воситаси билан ўлчанмайдиган, бироқ ўлчанадиган катталикнинг ўлчамига ва (ёки) ўлчашларнинг натижасига таъсир кўрсатадиган физикавий катталикдир. Ўлчаш шароитларининг ўзгариши ўлчанадиган объектнинг ҳолатининг ўзгаришига, ва шундан келиб чиққан ҳолда, ўлчанадиган катталикнинг ўлчамининг ўзгаришига олиб келади. Ўлчаш шароитларининг ўлчаш воситасига таъсири унинг метрологик тавсифларининг ўзгаришида намоён бўлади.
Таъсир кўрсатувчи катталикнинг қийматлар диапазонига боғлиқ равишда нормал, ишчи ва энг чекка ўлчаш шароитлари фарқланади.
Нормал ўлчаш шароитлари – бу таъсир кўрсатувчи катталикларнинг уларнинг жуда кичиклиги сабабли ўлчашлар натижасининг ўзгариши ҳисобга олинмайдиган қийматлар ёки қийматлар соҳаси жамланмаси билан тавсифланадиган шароитларидир.

6.1 расм. Ўлчаш воситасининг асосий параметрларини тушунтирадиган схема [20]:
1 - асос; 2 - столча; 3 - кронштейн; 4 – ўлчаш прибори; 5 – ўлчанадиган объект; 6 – уч ўлчовлари блоги; L – ўлчанадиган объектнинг ўлчами; М – уч ўлчовлари блогининг ўлчами; α – шкаланинг бошланғич А ва охирги В қийматлари ўртасидаги бурчак; (А + В) – ўлчаш воситасининг кўрсатишлар диапазони
Расмнинг ичидаги сўзларнинг таржимаси:
Шкаланинг бўлиниш қиймати
Шкаланинг бўлиниш узунлиги
Ўлчашлар диапазони
Таъсир кўрсатувчи катталикнинг унинг доирасида унинг таъсири остида ўлчаш натижасининг ўзгаришини ҳисобга олмаслик мумкин бўлган қийматлар соҳаси, ўрнатилган аниқлик меъёрларига мувофиқ, таъсир кўрсатувчи катталикнинг нормал қийматлар соҳаси деб аталади. Нормал ўлчаш шароитлари конкрет типдаги ўлчаш воситасига берилган меъёрий ҳужжатлар билан ўрнатилади. Нормал ўлчаш шароитларида баъзи бир таъсир кўрсатувчи катталикларнинг номинал қийматлари, шунингдек чизиқли ўлчамлар ва бурчак ўлчамларини ўлчашда асосий таъсир кўрсатувчи катталикларнинг рўйхати 6.2 ва 6.3 жадвалда келтирилган.
6.2 жадвал

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling