Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа
Download 1.44 Mb.
|
2 5240132612499968615
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6 БОБ ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИ 6.1. Ўлчаш воситаларининг турлари
Назорат саволлари
1. Кўп марталик тўғридан-тўғри бир хил аниқликдаги ўлчашларга ишлов бериш услубиятини келтиринг. 2. Кўп марталик ўлчашларнинг натижалари қандай кўринишда тақдим қилинади? 3. Истисно қилинмаган тизимли хатоликлар ва тасодифий хатоликлар қандай йиғиндиланади? 4. Бир хил аниқликдаги ўлчашларни текшириш қандай амалга оширилади? 5. Кўп марталик тўғридан-тўғри тенг аниқликда бўлмаган ўлчашларга ишлов бериш услубиятини келтиринг. 6. Бир марталик ўлчашлар мумкин бўладиган шартларни айтинг. 7. Бир марталик ўлчашнинг натижаларини ёзишнинг мумкин бўлган шаклларини келтиринг. 8. Билвосита ўлчашларнинг натижаларига ишлов бериш услубиятини тасвирлаб беринг. 6 БОБ ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИ 6.1. Ўлчаш воситаларининг турлари Метрологик таъминотнинг техник асоси ўлчаш воситалари бўлиб ҳисобланади. Ўлчаш воситаси – бу ўлчашлар учун мўлжалланган, меъёрланган метрологик тавсифларга эга бўлган, маълум вақт интервали давомида унинг ўлчами ўзгармас (ўрнатилган хатолик доирасида) деб қабул қилинган физикавий катталикнинг бирлигини қайта яратадиган ва (ёки) сақлайдиган техник воситадир. Келтирилган таъриф ўлчаш воситасининг моҳиятини очиб беради, у, биринчидан, физикавий катталикнинг бирлигини сақлашдан (қайта ярата олишдан), иккинчидан, сақланадиган бирликнинг ўлчамининг ўзгармаслигидан иборат. Бу муҳим омиллар ўлчашни бажариш имкониятини шартлайди ва ўлчаш воситасини техник воситадан ажратиб туради. Метрологик мўлжалланиши бўйича ўлчаш воситалари эталонлар (3.1 пунктга қаралсин) ва ишчи ўлчаш воситаларига бўлинади. Ишчи ўлчаш воситаси – бу бирликнинг ўлчамини бошқа ўлчаш воситаларига узатиш билан боғланмайдиган ўлчашлар учун мўлжалланган ўлчаш воситаларидир. Ишчи ўлчаш воситаси одамнинг турли-туман фаолиятида зарур бўладиган катталикларнинг ўлчамларини ўлчаш учун мўлжалланган. Барча ўлчаш воситаларини ўлчовлар, ўлчайдиган қайта шакллантиргичлар, ўлчаш приборлари, ўлчаш қурилмалари ва ўлчаш тизимларига ажратиш қабул қилинган. Физикавий катталикнинг ўлчовлари уларнинг қийматлари ўрнатилган бирликларда ифодаланган ва зарурий аниқлик билан маълум бўлган битта ёки бир нечта берилган ўлчамдаги физикавий катталикларни қайта яратиш ва (ёки) сақлаш учун мўлжалланган. Бир қийматли ва кўп қийматли ўлчовлар, шунингдек ўлчовлар тўпламлари ва магазинлари ажратилади [6]. Битта ўлчамдаги физикавий катталикларни қайта яратадиган ўлчовлар бир қийматли ўлчовлар деб аталади. Кўп қийматли ўлчовлар физикавий катталикларнинг бир қатор ўлчамларини, кўпинча ҳатто маълум бир чегаралар ўртасидаги қандайдир бир оралиқни узлуксиз тўлдирадиган ўлчамларни қайта яратиши мумкин. Миллиметрли чизғич, вариометр ва ўзгарувчан сиғимли конденсатор кўпроқ кенг тарқалган кўп қийматли ўлчовлар бўлиб ҳисобланади. Тўпламлар ва магазинларда алоҳида ўлчовлар катталикларнинг баъзи бир оралиқ ёки йиғинди, бироқ дискрет бўлиши шарт бўлган ўлчамларини қайта яратиш учун турли бирикишларда бирлашиши мумкин. Ўлчов магазинларида саноқ қурилмалари билан боғланган махсус алмаштириб улагичлар билан таъминланган ўлчовлар битта механик яхлитликка бирлаштирилган. Бунинг акси ўлароқ, тўплам одатда ўзларининг функцияларини алоҳида тарзда ҳам, бир-бири билан турлича бирикишларда ҳам бажариши мумкин бўлган бир нечта ўлчовлардан ташкил топади (узунликнинг уч ўлчовлари тўплами, тарози тошлари тўплами, индуктивлик ўлчовлари тўплами ва ҳоказолар). Бир қийматли ўлчовларга намуналар ва намунавий моддалар ҳам киради. Моддалар ва материалларнинг таркиби ва хусусиятларининг стандарт намуналари ўзида махсус ишланган жисмларни ёки модданинг қатъий регламентланган маълум бир миқдордаги намуналарини тақдим қилади, бу жисмлар ёки намуналарнинг хусусиятларидан бири маълум бир шарт-шароитларда маълум қийматга эга бўлган катталик бўлиб ҳисобланади. Уларга қаттиқлик, ғадир-будурлик, юзанинг оқлиги намуналари, шунингдек материалларнинг механик хусусиятларини аниқлашда приборларни калибрлаш учун фойдаланиладиган стандарт намуналар киради. Намунавий моддалар шкалаларни қуришда репер нуқталарни яратишда катта роль ўйнайди. Масалан, соф рух 419,58 oС, олтин - 1064,43 oС ҳароратни қайта яратиш учун хизмат қилади. Ўлчовлар тайёрлашда хатоликка боғлиқ равишда классларга ажратилади (масалан ясси-параллел узунлик уч ўлчовлари 0, 1, 2, 3, 4 ва 5 аниқлик класслари билан ишлаб чиқарилади). Ўлчовлар аттестация хатолигига боғлиқ равишда разрядларга бўлинади (1-, 2- ва ҳоказо разрядли ўлчовлар). У ёки бу разрядли берилган ўлчовлардан қиёслаш схемасига мувофиқ ўлчаш воситаларини қиёслаш учун фойдаланилади ва улар намунавий ўлчовлар деб аталади (3.3 расмга қаралсин). Ўлчайдиган қайта шакллантиргич – бу меъёрий метрологик тавсифларга эга бўлган, ўлчанадиган катталикни ишлов бериш, сақлаш, келгусида яна қайта шакллантириш, индикациялаш ёки узатиш қулай бўлган бошқа катталик ёки ўлчаш сигналига қайта шакллантириш учун мўлжалланган техник воситадир. Қайта шакллантиргичларга терможуфтликлар, кучайтиргичлар, босимни қайта шакллантиргичлар киради. Ўлчайдиган қайта шакллантиргичлар, қоидага кўра, қандайдир бир ўлчаш приборининг (ўлчаш қурилмаси, ўлчаш тизими ва бошқалар) таркибига киради ёки ўлчаш воситаси билан биргаликда қўлланилади. Аксарият замонавий чизиқли ўлчамлар, шаклнинг четлашишлари, деталларнинг юзаларининг жойлашуви ва ғадир-будурлигини ўлчаш ва назорат қилиш воситаларининг таркибига электр контактли, пневмоэлектр контактли, индуктив, сиғимли ва бошқа қайта шакллантиргичлар киради. Қайта шакллантириладиган катталик кирувчи катталик, қайта шакллантиришнинг натижаси эса – чиқувчи катталик деб аталади. Уларнинг ўртасидаги ўзаро нисбат қайта шакллантириш функцияси билан (статик тавсиф) берилади. Агар қайта шакллантириш натижасида катталикнинг физикавий табиати ўзгармаса, қайта шакллантириш функцияси эса чизиқли бўлса, у ҳолда қайта шакллантиргич масштабли қайта шакллантиргич ёки кучайтиргич деб аталади (кучланишни кучайтиргич, ўлчаш микроскоплари, электрон кучайтиргичлар). Ўлчаш прибори – бу ўрнатилган диапазонда ўлчанадиган физикавий катталикларнинг қийматларини олиш учун мўлжалланган ўлчаш воситасидир. Ўлчанадиган катталикларнинг қийматларини санаш усули бўйича приборлар кўрсатадиган (аналогли ва рақамли) ва қайд қиладиган приборларга бўлинади. Аналогли приборлар энг кенг тарқалишга эга бўлган, уларнинг санаш қурилмалари иккита элемент – шкала ва кўрсаткичдан ташкил топади, улардан бири приборнинг қўзғалувчан тизими билан, бошқаси – корпус билан боғланади. Масалан, соат типидаги индикаторда шкала приборнинг корпуси билан, кўрсаткич эса приборнинг қўзғалувчан тизими билан боғланади. Рақамли приборларда санаш механик, электрон ёки бошқа рақамли санаш қурилмалари ёрдамида амалга оширилади. Ўлчанадиган катталикни ёзиш усули бўйича қайд қиладиган приборлар ўзи ёзадиган ва босиб чиқарадиган приборларга бўлинади. Ўзи ёзадиган приборларда (масалан, профилограф ёки шлейфли осциллографда) кўрсатишларни ёзиш ўзида график ёки диаграммани тақдим қилади. Босиб чиқарадиган приборларда ўлчанадиган катталикнинг қиймати тўғрисидаги маълумот қоғоз ёки магнит лентада сонлар кўринишида берилади. Кўпинча қандайдир бир физикавий катталикларни ўлчаш учун битта ўлчаш прибори етарли бўлмайди. Бундай ҳолда ўлчаш қурилмаларидан фойдаланилади. Ўлчаш қурилмаси – бу битта ёки бир нечта физикавий катталикларни ўлчаш учун мўлжалланган ва бир жойда жойлашган, функционал бирлаштирилган ўлчовлар, ўлчаш приборлари, ўлчайдиган қайта шакллантиргичлар ва бошқа қурилмалар жамланмасидир. Ўлчаш тизими – бу назорат қилинадиган объектга хос бўлган битта ёки бир нечта физикавий катталикларни ўлчаш ва турли мақсадларда ўлчаш сигналларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган, назорат қилинадиган объектнинг турли нуқталарида жойлашган, функционал бирлаштирилган ўлчовлар, ўлчаш приборлари, ўлчайдиган қайта шакллантиргичлар, ЭҲМ ва бошқа техник воситалар жамланмасидир. Мўлжалланишига боғлиқ равишда ўлчаш тизимлари ахборот тизимлари, назорат қилувчи тизимлар, бошқарувчи тизимлар ва ҳоказоларга бўлинади. Масалан, турли объектларнинг жойлашган жойини аниқлаш учун мўлжалланган радионавигацион тизим маконда бир-биридан анча узоқ масофада жойлашган бир қатор ўлчаш-ҳисоблаш мажмуаларидан ташкил топади. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling