Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Қарши кураш чоралари: кўчатзорларни унумдор тупроқларда ташкил қилиш, тупроққа ўз 
вақтида ишлов бериш, касал ўсимликни ва уларнинг илдиз қолдиқлариии йўқ қилиб ташлаш. 
Баргнинг қўнғир доғланиши. Касаллик мевали дарахтларнинг асосан баргини ва 
новдаларини зарарлайди. Касалликнинг дастлабки аломатлари май ойининг охири, июн ойининг 
бошларида баргнинг юза қисмида ва орқа томонида қўнғир рангдаги доғлар кўринишида пайдо 
бўлади. 
Касаллик қўзғатувчиси – Entomosporium maculatum Lev. турига мансуб замбуруғ бўлиб, 
такомиллашмаган замбуруғлар синфига киради. Касаллик ёш кўчатларда кўп учрайди. 
Замбуруғнинг конидия ҳосил қилиши зарарланган қисмларда кора рангдаги нуқтачалар тарзида 
бўлиб, бу доғларда пикнидий спора етилади. Бундай доғлар барг бандида, пояда, мевада хам ҳосил 
бўлади. Замбуруғ 0-5°С ҳароратдан бошлаб ривожланади, 13-25°С ҳароратда замбуруғ тупроқда 
конидия ёки халтачаларни ҳосил қилади. 
Қарши кураш чоралари: тупроқни чуқур ҳайдаш, касалланган новдаларни қирқиб ташлаш, 
ўсимликларга бордо суюқлиги билан ишлов бериш, кўчатзорларни фосфорли ва калийли ўғитлар 
билан ўғитлаш, чидамли навларни экиш. 
Касалликка қарши асосий тадбирлар агротехник, касалликни олдини олиш, ўсимлик 
чидамлилигини оширишга қаратилган бўлиши керак. Кимёвий кураш чораларини
:
қўллашда унинг 
муддатларини ҳисобга олиш, такрорийлиги ва фунгицид миқдорини ҳам назарда тутиш керак. 
Олма ва нокнинг паршаси (калмараз). Катта ёшли боғларда ўсаётган мевали 
дарахтларнинг асосий касалликларига парша (калмараз), ун шудринг, меванинг чириши, 
цитоспориоз, баргнинг доғланиши кабилар киради. 
Парша касаллиги намлик кўп бўлган йилларда, ёзнинг биринчи ярмида кенг тарқалади. 
Касаллик зарари ҳосил миқдорини камайтирибгина қолмасдан, унинг сифатини ҳам ўзгартиради. 
Мевалар шакли ўзгариб, ёрилиб кетади. Парша билан зарарланган гул куртаклари тушиб кетади. 
Касалланган баргларда ҳосил бўлган доғлар ассимиляцион юзани камайтирганлигидан сув 
буғланиши ёмонлашиб, улар кейинчалик тушиб кетади. Ўсимликларнинг совуққа чидамлилиги 
ҳам пасайиб кетади. 
Парша касаллигини олмада халтачали замбуруғлардан – Venturia inaeguales Wint, нокда-
Venturia pirina Aderh турлари келтириб чикаради. Касаллик ўсимлик баргини, новдасини, 
мевасини, мева бандини зарарлайди. Касаллик дастлаб яхши ифодаланмаган сарғиш доғлар 
тариқасида намоён бўлади. Олма баргининг устида, нок баргининг остида замбуруғ спора ҳосил 
қилиши кузатилади. Доғлар миқдори, унинг ҳажми, ўсимлик навига, иқлим шароитига боғлиқ 
бўлиб, шакли думалоқ, қора рангдаги аниқ ҳошиядор бўлади. Доғ ҳосил бўлган жойдан мева 


135 
ёрилиб кетади. Новдада ҳосил бўлган думалоқ шаклдаги мсватанада ксйинчалик споралар ҳосил 
бўлади. 
Касалликнинг бирламчи инфекция маибаи кўчатларнинг касалланган барг ва новдалари 
ҳисобланади. Қишда уларда ҳосил бўлган халтачаларда споралар етилади. Псевдотецийлар 
етилиши баҳорни охири, ёзнинг бошига тўғри келади. Аскоспоралар ёмғирда очилиб кўплаб 
спорани тарқатади. 
Бирламчи зарарланган баргларда ҳосил бўлган мицелий экидермис остида ривожланиб
конидий ҳосил килади ва ўсимликларни иккиламчи зарарлайди. Олма навларидан Ренет, 
Симиренко, Кольвил, Белфир, Китанка навлари кучли касалланади. 
Қарши кураш чоралари: тупроқдаги ва ўсимлик қолдиқларидаги инфекцияни 2-3 % ли 
нитрофен эритмаси билан ишлаш, касалланган ўсимликка бордо суюқлиги, Вектра, Импакт 
фунгицидлари билан ишлов бериш, чидамли навларни экиш керак. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling