Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Цитоспороз касаллиги мевали дарахтларнинг танасини ва новдаларини касаллантиради. 
Дарахтларнинг касалланган танаси қизил-жигар рангга кириб, ярим думалоқ шаклдаги 
стромаларни ҳосил қилади. 
Цитоспороз касаллигининг қўзғатувчиси такомиллашмаган замбуруғлар синфи, 
Sphaeropsidalis тартиби вакили Cytospora carphosperma Fr.., тури ҳисобланади. Бу замбуруғнинг 
стромаси эллипссимон шаклда бўлиб, қорамтир рангда кўринади, ўлчами 1,5 мм ни ташкил 
қилади. Ҳар бир стромада 15-18 та пикнидия ҳосил бўлиб, 15-18 мкм узунликдаги конидия 
бандларида сўрғичсимон шаклдаги 4,5-6,6x1,5 мкм узунликдаги конидияларни ҳосил қилади. 
Дарахтларнинг механик зарарланган жойлари цитоспороз билан касалланишига кенг 
имконият яратиб беради. Бу касалликдан кейин мевали дарахтларда қора рак касаллигининг 
тарқалишига имконият вужудга келади. Касалланган дарахтлар тезда қуриб қолади. 
Мевали дарахтпарнинг куйдиргиси. Бу касаллик олма, нок, бодом, олча, гилос, шафтоли, 
олхўри, атиргул, маймунжон, ўрик, беҳи, хурмо, ёнғоқ, шумтол, сирен, тол, жўка каби 
ўсимликларни касаллантиради. Бу касаллик Европа (Англия, Дания, Полша, Нидерландия), Осиё 
(Япония), Шимолий ва Марказий Америкада (Канада, Мексика, АҚШ), Африка (ЖАР), Жанубий 
Америка (Чили), Австралия давлатларида тарқалган бўлиб, Республикамиз учун карантин объект 
ҳисобланади. Бу касаллик Erwinia amylovora (Burril) Com S.A.B. бактерияси томонидан келтириб 
чиқарилади. Бактерия ўсимликнинг ҳамма аъзоларини: баргини, новдасини, гулини, мевасини 
касаллантиради, айниқса ўсимликларнинг гуллаш фазасида новдалар жигар рангга кириб, 
сўлийди, қорайиб, барглари буралиб кетади ва қуриб қолади. Касалланган ўсимлик новдалари 
қорайиб оловда куйганга ўхшаб қолади, касалланган ўсимлик дастлаб сўлийди ва қуриб қолади. 
Барглар қурисада тушиб кетмайди. Ўсимликнинг касалланган барглари, новдалари сув 
сепилгандай суюқлик билан қопланиб, кейин бутун дарахт танасини қоплаб олади. Нам ҳаво 
шароитдда. касалланган пўстлоқлар буришиб қўнғир бинафша ёки қорамтир рангга кириб, ёрилиб 
кетади. Шундай белгилар асосан новданинг учидан бошланиб, новдаларга ва асосий пояларга 
томон тарқала бошлайди. Касаллик мевани касаллантирганда улар қора рангга киради. Касаллик 
қўзғатувчиси ҳисобланган бактерия таёқчалари 0,7-1,0x0,9-1,5 мкм ўлчамда бўлиб, спора ҳосил 
қилмайди, занжирсимои ҳужайралар аэроб ҳаёт кечиради. Агарли озиқа муҳитида думалоқ, оқ 
рангдаги майда колония, гўшт қайнатмасида донадор плёнка ҳосил қилади. 


137 
Касаллик қўзғатувчиси 22- 25°С да нормал ривожланиб 43°С да нобуд бўлади, қуруқ 
шароит ва паст ҳароратга чидамли. Касаллик қўзғатувчиси поя ва новдаларда озиқ моддалар 
ҳаракати вақтида кўп тарқалади. Касалланиш новдалардан сутга ўхшаш оқ рангдаги суюқлик оқиб 
чиқиб, унинг таркибида бактерия споралари ҳосил бўлади. Инфекция ҳашаротлар воситасида 
тарқалади. Гулларга келган ҳашаротлар новдаларни касаллантиради. Инфекция тупроқда 
сақланмайди. Инфскция яралар, ёриқлар, устицалар воситасида ҳам кириб келади. Касаллик 
туфайли 20-59% ўсимликлар касалланса, уларнинг 10- 20 % куриб қолади. 
Касалликка қарши ўтказиладиган карантин тадбирларига: касаллик тарқалган ҳудудлардан 
кўчатлар олиб келмаслик; касаллик аниқланган шароитда дарахтларни барчасини йўқ қилиб 
ташлаш керак; дарахтлар гуллаган даврда бордо суюқлиги ва стрептомицин билан ишлов бериш 
керак; 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling