Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Токнинг мильдью ёки сохта ун шудринг касаллиги
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
Токнинг мильдью ёки сохта ун шудринг касаллиги. Мильдью ёки сохта ун шудринг
касаллиги кенг тарқалган ва энг зарарли касаллик бўлиб ҳисобланади. Касалликни Plasmopara viticola замбуруғи қўзғатади. Касаллик қўзғатувчиси 1870 йилда Америкадан ток қаламчалари ва кўчатлари билан Европага келтирилган. 1878 йилда Францияда, 1880 йилда Болқон ярим ороли мамлакатларида ва Молдовада, Кавказда, 1882 йилда Қримда учраганлиги аниқланган. Ҳозирга қадар Марказий Осиё мамлакатлари учун ташқи карантин объекти бўлиб ҳисобланар эди. Аммо 2009 йилда ушбу касаллик Самарқанд вилоятининг Ургут, Тайлоқ ва Самарқанд туманларида, 2010 йилда эса Булунғур, Жомбой туманлари ва Самарқанд шаҳрида тарқалганлиги аниқланди. Бу касаллик билан токнинг барча ер устки яшил органлари – барглари, ёш бир йиллик новдалари, гуллари, ғўра мевалари, мева бандлари ва мевалари касалланади. Дастлаб ток баргларида сариқ рангли ёки оч рангсиз мойсимон кўринишдаги ҳалқасимон шаклдаги доғлар пайдо бўлади. Кўпинча бундай доғлар баргнинг йирик томирига яқин жойларда жойлашади, чунки ёмғир ва шудринг томчилари шундай жойларда узоқроқ муддат туриб қолади. Меваси қора ёки қизил-қизғиш рангли ток навлари баргларидаги доғлар вино рангига қадар ўзгаради. Ҳавонинг нисбий намлиги юқори (85-100%) бўлганда баргларнинг орқа томонидаги доғлар сиртида оқ рангли юмшоқ ғуборлар ҳосил бўлади. Ҳаво намлиги кам бўлганда, қуруқ иссиқ шароитда бундай ғуборлар ҳосил бўлмайди. Доғлар йириклашиб бир-бири билан қўшилади, барг қўнғирлашади ва қурийди. Касаллик айниқса ёш баргларни тез қуришига олиб келади. Фақатгина бир йиллик ёш яшил новдалар касалланади. Новдалардаги доғлар узунчоқ шаклда, кул жигар рангда бўлиб, бироз ботиқроқ кўринишда бўлади. Нам об ҳаво шароитида ёки хомток ўтказилмаганда, ток симбағазларда кўтарилмаган ҳолатларда новдалардаги доғлар сиртида ҳам қалин оқ ғуборлар ҳосил бўлади. Бундай новдалар ўз шаклини ўзгартиради, қинғир қийшиқ бўлиб қолади, барглари тўкилиб, новда қурийди. Узум бошлари турли муддатларда зарарланиши мумкин. Касалланишни энг хавфли даври гуллашгача ва гуллашдан сўнгги давр бўлиб ҳисобланади. Чунки бу даврда узум бошчалари ўзида намни яхши сақлайди, шу даврида ёғингарчилик бўлиши ўта хавфли бўлиб ҳисобланади. Бунда касаллик бутун узум бошини қоплаб олади ва тўлиқ нобуд қилади. Дастлаб мева бандлари қўнғир (баъзан шоколад) рангига киради, намгарчилик етарли бўлганда чирийди. Гуллар қўнғир рангга кириб, қурийди ва тўкилади. Намгарчилик кўп бўлганда узум бошлари, гуллари сиртида ҳам оқ ғубор пайдо бўлади. Мева зарарланганда тўқ шоколад рангга киради, мевани бандига яқин қисмда эса кул рангли чизиқсимон доғ ҳосил бўлади. Мевалар қанча ёш (ғўра) бўлса, шунчалик кўпроқ касалликка мойил бўлади. Мева диаметри 3-4 мм дан йирикроқ бўлгандан сўнг у касалланмайди. Қуруқ ва иссиқ шароитда касалликни ривожланиши тўхтайди, аммо Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғ олди зонасида август ойларида шудринг туша бошлаши билан яна ривожланиб кетади. Ушбу касалликни қўзғатувчи замбуруғ фақат токни зарарлайди. Инфекция зарарланган баргларда ооспора ҳолатида қишлайди. Касалланиб тупроқда тўкилган баргларни 1 мм 2 юзасида 200 донагача ооспоралар бўлади. Ушбу ооспораларни етилиши учун тиним даври бўлиши шарт. Улар тиним даврида совуқ ҳарорат ва намликка яхши бардошли бўлади. Қишловчи ооспоралар фақатгина касалланиб тўкилган барглардагина ўз ҳаётчанлигини сақлайди. Барглар чиригандан сўнг ооспоралар барг тўқимасидан ажралади ва баҳорда ўртача суткалик ҳарорат + 11 0 С бўлганда ва тупроқ намлиги етарли бўлса ўса бошлайди. Ооспоралар жуда узоқ муддат, яъни 2-3 ой давомида ўсади. Уларнинг ўсиши учун 2-3 кунлик ёмғирли нам ҳаво кифоя қилади. Ооспоралар ўсиб, трубка (пояча) ҳосил қилади, поячаларда эса 139 зооспорангийлар ҳосил бўлади. Бир неча соатдан сўнг зооспорангийлардан кўплаб (60 донагача) зооспоралар чиқиб атрофга тарқалади. Токнинг, айниқса ер токни пастки баргларига зооспоралар ёмғир ёққанда тупроқдан томчилар орқали сачраб юқади. Дастлаб зооспоралар барглардаги ёмғир ёки шудринг томчиларига тушади ва томчида ҳаракат қилиб барг оғизчалари (устица) орқали барг тўқимасига қараб ўсади. Ўсган мицелий (замбуруғнинг вегетатив танаси) баргнинг ҳужайралараро тўқимаси бўйлаб ўсади, ҳужайра ичига эса фақат гаустория (сўрғичи) киради. Барглар зарарлангандан 3-8 кун ўтгач баргларда доғлар пайдо бўлади, кейинчалик эса баргнинг орқа томонида оқ ғубор пайдо бўлади. Ғуборларда замбуруғларнинг ёзги конидиялари ҳосил бўлиб улар шамол, ҳашаротлар ва ёмғир орқали бутун ўсув даври давомида атрофга тарқалиб туради. Ўсув даври давомида замбуруғ 7-11 мартагача авлод беради. Конидиялар ҳаво оқими орқали жуда қисқа вақтда катта майдонларда тарқалади. Ёзнинг иссиқ ва қуруқ об-ҳаво шароитида касаллик бироз сустлашади, аммо кузга бориб янада кучайиб кетади. Касалликнинг ривожланишига намлик ва ҳарорат кучли таъсир кўрсатади. Тупроққа тўкилган баргларда қишлаб чиққан ооспораларнинг оммавий ўсиши ёмғирдан сўнг авж олади. Зооспоралар эса фақат бир томчи сувда ўса олади. Тупроқдаги ооспораларнинг ўсиши учун минимал ҳарорат +11 0 С ни ташкил қилади. Тупроқ ва ҳаво ҳарорати қанчалик юқори бўлса ооспоралар шунча тез ўсади. Агар ҳарорат +14 0 С бўлса уларнинг ўсиши 5 кун, ҳарорат 20- 23 0 С бўлганда 3 кун давом этади. Зооспорангийдан зооспораларнинг чиқиши ҳарорат +13 0 С бўлганда 2 соат, +22 +24 0 С бўлганда 40 минутда рўй беради. Зооспораларни ўсиб барг оғизчасига кириши +6 0 С да 5 соат, +20 0 С да 12-30 минутда содир бўлади. Замбуруғнинг авж олиб ривожланиши учун мўтаъдил ҳарорат +20 +25 0 С бўлиб ҳисобланади. Оптимал (мўътадил) ҳароратда касалликни инкубацион даври (ўсимлик зарарлангандан бошлаб то дастлабки аломатлар яъни доғларнинг пайдо бўлишигача бўлган давр) 4 кунни ташкил этади, баҳор даврида эса инкубацион давр эса 15-17 кунгача чўзилади. Инкубацион давр охирида ёмғир ёки шудринг бўлганда ёки ҳаво намлиги 95-100 % бўлса, ғуборлар пайдо бўлиб, ёзги споралар ҳосил бўлади, ҳамда атрофга интенсив равишда тарқалади. Ёғингарчилик ёки шудринг бўлмаса, ҳаво қуруқ келса ғуборлар ҳосил бўлиши вақтинча тўхтайди. Ўртача суткалик ҳарорат +30 0 С дан юқори бўлганда ёзги споралар ҳосил бўлмайди. Мильдью ўта хавфли касаллик бўлиб, баҳор жуда серёғин келган йиллари ҳосилни тўлиқ нобуд қилади. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling