Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Токни церкоспороз касаллиги


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Токни церкоспороз касаллиги. Касалликни қўзғатувчиси Cercospora vitis Sacc ёки 
Cercospora Rosleri Sacc замбуруғи бўлиб касаллик асосан баргни, новдани, мева банди ва мевани 
зарарлайди. Касалликни белгиси баргни остки қисмида яшил зайтун (оливковий) рангдаги 
думалоқ нуқталар ҳосил қилади. Касалланган мева банди қуриб меваси тўкилади. Замбуруғни 
конидиялари баргларда сақланади. 
Қарши кураш чоралари: Касалланган ўсимлик қолдиқларини даладан чиқариб йўқ қилиш, 
қатор ораларини яхшилаб юмшатиш, ўсув даврида минерал ўғитлардан калийли, фосфорли ва 
маҳаллий ўғитларни ўз вақтида меъёрида бериш ўсимликни касалликка чидамлилигини оширади. 
Токни кулранг чириш касаллиги. Касаллик қўзғатувчиси Botrytis cinerea Pers  замбуруғи. 
Паразитлиги билан бу замбуруғ факультатив паразит (патоген сапрофит) бўлиб кучсизланган 
механик жароҳатланган ўсимликларни касаллантиради. Бу касаллик асосан ўсимликда ўсув 
даврини охирларида пайдо бўлади. Мевалари ёрилиб кетади. Бундай ходисага ёғингарчилик сабаб 
бўлади. Тўқимани эластиклигини йўқотиб пўстлоқлари ёрилади. Бунининг асосий сабаби мевага 
сувнинг кўп кириши. Ёғингарчилик патоген спораларини кўпайишига олиб келади, натижада 
ўсимликни касаллантиради. 
Botrytis cinerea мевани ёрилган қисми орқали кириб кулранг моғорсимон ғубор бўлиб 
замбуруғни спораларини ҳосил қилади. Замбуруғдан ажралган цитаза ферменти таъсирида мева 
пўстлоғи ёрилиб моғорлаб бемаза бадбўй моғор ҳидли бўлади. Кулранг чириш меваларни йиғиб 
олиш ва сақлаш жараёнларда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Касалланган мева орқали касалланиш 
жараёни кенг тарқалиши мумкин. 
Омборда ҳаво намлиги қанча юқори бўлса чириш шунчилик тез тарқалади. Касалликни 
зарари таъсирида мевалар тез чириб маҳсулотни нобуд бўлишига олиб келади. Бу замбуруғ 
таъсирида узумдан олинган вино маҳсулотини сифати ҳам пасаяди. Кулранг чириш билан кучли 
касалланадиган навларга Рислинг, Алиготе, Португизор, Оқ мускат, Қизғиш мускат навлари 
киради. Кулранг чиришдан узум мевасини ҳимоя қилиш қийин масалалардан ҳисобланади. 
Патоген замбуруғ ўсимлик ва ёввойи ўтлар қолдиғида қишлаб чиқади. 


141 
Кураш чоралари: Самарали кураш чораларини амалга оширпш учун ташкилий хўжалик, 
агротехник тадбирий чораларни юқори даражада ўтказиш, сифатли хомток қилиш, тараш, қатор 
оралиғини юмшатиш, меъёрида суғориш, шамоллатиш ишларини сифатли қилиб ўтказиш керак.
Кулранг чириш касаллигига қарши ток гуллагандан кейин узум бошлари кўпайгандан кейин, 
мевани рангга кириши билан ва 14-18 кундан кейин Эупоринни 0,2% ли суспензияси билан (2-3 
кг/га) ёки 0,5 % ли каптанни суспензиядан (5-7,5 кг/га) ишлатиш керак. Касалликка чидамли 
навлардан Каберне, Ркацители, Молдова, Малдавский черний навларини экиш керак. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling