Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Бодомни бактериал доғланиш касаллиги


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet201/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Бодомни бактериал доғланиш касаллиги. Касаллик қўзғатувчиси бактерия бўлиб, нам ва 
иссиқ ҳавода ёш барглар юзасида юмалоқ бўлмаган ёғсимон, майда доғлар ҳосил бўлади. 
Кейинчалик доғлар катталашиб, сарғиш, сўнгра қўнғир тусга киради. Жуда кам ҳолларда доғларни 
тешилиб қолиши кузатилади. Тоғ шароитида касалликни қўзғатувчи бактерия пўстлоқ остида 
қишлаб чиқади. Шу билан бирга учки куртакларда ҳам сақланиб қолади. Баҳордаги ёмғирлар 
ёрдамида соғлом баргларни зарарлайди. Касаллик баҳорнинг охиридан кеч кузгача жадал 
ривожланади. 
Бодом баргларини бужмайиш касаллиги. Касалликни Taphrina amygdai замбуруғи 
қўзғатади. Ўсиб чиққан барглар замбуруғ билан зарарланиши туфайли бужмайиб, бўртиб чиқади. 
Бужмайган барг сиртида замбуруғнинг мицелийларидан иборат бўлган оқ ғуборлар ҳосил бўлади. 
Касалликни қўзғатувчи замбуруғ ўсиш даврида соғ ўсимликларга споралари орқали ўтади. 
Инфекция манбаи сифатида ўсимлик куртаклари ва пўстлоғида қишлаб чиққан халта ичидаги 
споралар бўлиб ҳисобланади. 
Бодомнинг парша касаллиги. Бу касалликни Fusicladium amygdali замбуруғи қўзғатади. 
Касаллик белгилари ўсимликнинг барги ва меваларида кузатилади. Касал барг юзасида оч яшил 
доғлар ҳосил бўлади. Кейинчалик доғ сиртида яққол кўзга ташланадиган яшил-қўнғир ғуборлар 
юзага келади. Бутун ёз давомида замбуруғ конидиялари орқали соғ ўсимликларга ўтади. 


145 
Ўсимликнинг зарарланган аъзоларида ва барг қолдиқларида перитеций мева таналари ёрдамида 
қишлаб чиқади. 
Пистанинг ун шудринг касаллиги. Касалликни Phyllactina suffulata замбуруғи қўзғатади. 
Ун шудринг билан ўсимликнинг барглари зарарланади. Баргнинг орқа томонида кўзга яққол 
ташланмайдиган оқ ғуборлар ҳосил бўлади. Касалликнинг кучли ривожланиши сентябрь ойларида 
жадал бўлади. Ёз охирида зарарланган барг сиртида оқ ғуборлар орасида аввал қизғиш, 
кейинчалик қорамтир-қўнғир рангдаги мева тана - клейстотецийлар юзага келади. Зарарланган 
барглари сарғайиб, тўкилади. Касалликни қўзғатувчи замбуруғ мева таналари ёрдамида баргларда 
қишлаб чиқади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling