Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тутнинг ун шудринг касаллиги.
Қарши кураш чоралари:Тутзорларга мўлжалланган 1 га ерда кўчатлар сони 6600 тадан
ошмаслик керак, 1 га тутзорга N-120 180. Р-60-90. К-30-40 кг миқдорда минерал ўғитларни қўллаш керак. Тутзорлар тупроғини 25-30 см чуқурликда шудгорлаш, экинзорлардаги бегона ўтларга қарши ўз вақтида курашиш керак ва уларнинг қолдиқларини ёқиб ташлаш лозим. Касаллик белгилари пайдо бўлган тутзорларни олтингугурт оҳак эритмаси билан ишлов бериш (5 градусли бундай эритма тайёрлаш учун 1 ҳисса оҳак. 2 ҳисса олтингугурт, 17 ҳисса сув зарур) учун 1 туп тутга 2 л миқдорда эритма ҳолида сепилади. Тутнинг ун шудринг касаллиги. Ун шудринг касаллиги Италия, Япония, Ҳиндистон, Бирма, Мадагаскар, Мозамбик, Хитой, АҚШ давлатларида кенг тарқалган. Касаллик қўзғатувчиси Phyllactinia suffultta Sacc замбуруғи ҳисобланиб, АҚШ да Uncinula geniculata Gerard, Японияда Uncinula mori Miyake тури келтириб чиқаради. Республикамиз шароитида ун шудринг касаллигини Н. Г. Запрометов, Е. М. Ашкинадзе каби олимлар ўрганишган. Касаллик асосан маҳаллий нав Хасакни касаллантириб, тутнинг барги ва барг бандида намаён бўлади. Касалланган баргларнинг остки қисмида оқ рангдаги унсимон кўринишги ғубор пайдо бўлади. Доғлар баргнинг 100 % юзасини қоплаб олиши мумкин. Доғ ҳосил бўлган юзанинг устки қисмида жигар рангдаги доғлар пайдо бўлиб, баргнинг остида замбуруғнинг жинсий ҳужайралари қўшилиб клейстотецийларни ҳосил қилади. Споранинг ривожланишидан ҳосил бўлган мицелий тут баргидаги оғизчалар орқали барг ичкарисига кириб, барг орқа томонида унсимон оқиш моғор барг юзасида қўнғир доғ ҳосил қилади. Касаллик япон навларида заифроқ намоён бўлиб, моғор миқдорининг камлиги билаи характерланади ва баргнинг 1-4 % юзасини қоплаб олади холос. Барг юзасида ҳам баргнинг жигар рангга кириши анча заиф бўлади. Клейстотецийлар барг орқасида оқиш рангдаги нуқтачалар тарзида кўринади. Уларнинг ҳосил бўлиши тут дарахтининг қишлаш даврига тўғри келади. Клейстотецийларда 10-40 тагача аскоспоралар етилади. Клейстотецийлар касалланган ўсимлик қолдиқлари билан тупроқка тушиб, июл-август ойларида соғлом ўсимликларни касаллантиради. Бу касалликка Хасак, Кокусо-70, Кокусо-13, Кенуру навлари берилувчан, Тожикистон уруғсиз тути, Балхитут, Ўзбекистон, Восток навлари чидамли бўлади. Касаллик қўзғатувчиси Phyllactinia suffultta Sacc замбуруғи ҳақиқий паразит ҳисобланиб, фақат тутни касаллантиради ва конидияли ҳамда клейстотеций шаклида кўпайиш боскичларини ўтади. Конидияли босқичида замбуруғ баргнинг орқа қисмидан барг устицалари орқали кириб келиб, узун, учки қисмига кенгайган, кўндаланг тўсиқчали конидия бандларини ҳосил қилади ва охирида тўғноғичсимон, ноксимон эллипс шаклидаги конидияларни ҳосил қилади. Замбуруғнииг конидияли босқичини Ovulariopsis erusiphoides Pat.et.Haroit деб номланилиб конидия бандлари узунлиги 30-240 мкм, кенглиги 4,5-7 мкм ни ташкил қилиб, конидия узунлиги 42 -94, кенглиги 18- 27 мкм ни ташкил қилади ва уларнинг йиғиндиси унсимон ғуборни ҳосил қилади. Замбуруғнинг клейстотеций босқичи Phyllactinia suffultta Sacc f.moricola Jasz деб номланилиб, конидиялар ҳосил бўлгандан бир ой муддат ўтгандан кейин ҳосил бўлади. Замбуруғнииг клейстотецийлари юмалоқ шаклда бўлиб, ён тамонидан 5 тадан нурлар тарқалиб туради. Нурлар қаттиқ, ялтироқ, учи ўткир, асоси кенгайган шаклда бўлади. Клейстотецийлар ҳосил бўлган дастлабки босқичида унинг ранги сариқ, кейин кулрангга кириб, кейин қораяди. Ҳар бир клейстотецийда 5 тадан 40 тагача эллипсоид шаклдаги узунчок, тилла рангли қисқа оёқчали иккитадан аскоспоралар етилади. Клейстотецийларнинг ўлчами қуйидагича: диаметри 162-240 мкм, бандлар узунлиги 102-315 мкм ни ташкил қилса, халтачаларнинг узунлиги 51-84, кенглиги 27- 37 мкм, аскоспораларнинг узунлиги 24- 43 мкм, кенглиги 16- 22 мкм ни ташкил қилади. Касаллик қўзгатувчиси тутда клейстотецийлар ҳосил қилиб қишлайди. Улар дастлаб баргда ҳосил бўлади. Клейстотецийлар миқдорини Н. Г. Запрометов маълумотларига асосан баргдаги тарқалишини ҳисоблаш асосида қуйидаги рақамлар аниқланган: 151 I- балл баргнинг 1 см 2 юзасида 129 та клейстотецийлар: II- балл баргнинг 1 см 2 юзасида 149 та клейстотецийлар; III- балл баргнинг 1 см 2 юзасида 193 та клейстотецийлар; Ўртача балл баргаинг 1 .см 2 юзасида 153 та кдейстотецийлар; Ўсимликнинг битта баргида мавжуд клейстотецийлар сони 4128 тани ташкил қилади. Улар ўсимликларнинг нафақат баргида, балки тупроқда ва новдаларда ҳам сақланади. Новдадаги 1 см 2 юзада 125 тагача клейстотецийлар ҳосил бўлади. Касалликка қарши курашиш учун тутзорлардаги агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли ўтказиш, кўчатлар сонини 1 га майдонда 6600 та дан экиш, касалланган тутларни 5 % ли ООА эритмаси билан ишлов бериш керак. Касалликка қарши профлактик кураш чоралари қаторига касалланган баргларни йиғиб ёқиб ташлаш керак. Тут дарахти тупларидан ўсиб чиққан бачкиларки қирқиб олиб ташлаш керак. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling