Тутнинг илдиз чириш касалликлари. Бу касалликлар Италия, Япония, Шимолий Кавказ,
Кавказ орти давлатларида кенг тарқалган. Касаллик туфайли тут дарахти қуриб қолади.
Касалликнинг келиб чиқишида тўртта замбуруғ қатнашади: Armillaria mellea Quel -армилляриоз;
халтачали замбуруғ Rosellinia necatrix (Hart) Berl ва Mycelia sterilla (стерил мицелийли замбуруғ);
аурикуляриялар вакили Helicobasidium Mompa Jchikawa-"Моссино", Armillaria mellea Quel -
армилляриозли илдиз чириш касаллигини келтириб чиқарувчи пластинкалилар оиласи вакили
ҳисобланиб, Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия давлатларида кенг тарқалган. Касаллик туфайли 20-
60% дарахтлар қуриб қолади.
Касаллик баҳор фаслини охирида апрел, май, июн ойларида намоён бўлиб, касалланган
ўсимлик барглари сўлийди, лекин тушиб кетмайди. Дарахт туплари қўл билан қимирлатилганда у
осон чайқалади ва тупидан синиб кетади. Ўсимлик илдизининг пўстлоғини остида замбуруғнинг
мицелийси қоплами ҳосил бўлади. Плёнкалар қоплами оқ рангда бўлиб, яполоқ елпиғичсимон,
қалинлиги 3- 5 мм ни ташкил қилади. Мицелий ранги жигар рангда кўринади. Замбуруғ
қалпоқчаси илдиз бўғзидан юқорига кўтарилиб ёз фаслини охирида ҳосил бўлади.
Қалпоқчасининг диаметря 3- 10 см, ташқи томонидан сарғиш, сур рангдаги тангачалар билан
қопланади. Замбуруғ тупроқ орасида бир бири билан чалкашиб кетган ризоморфларни ҳосил
қилиб, тўқ жигар рангда қўринади.
Касаллик замбуруғ ҳосил қилган ризоморфлар воситасида тарқалиб бошқа ўсимликларни
ҳам зарарлаши мумкин. Касалликнинг тарқалишида қалпоқчада ҳосил бўлган споралар рол
ўйнайди.
Замбуруғнинг ривожланиши учун оптимал ҳарорат 20 -25°С ни ташкил қилса, максимум
35°С, минумум 6°С ни ташкил килади. Замбуруғ мицелийси максимум 26°С да, минумум 8°С да
ёмон ривожланса, 17°С ҳароратда нормал ривожланади. Замбуруғ 60 % намликда нормал
ривожланса, намлик миқдори камайганда ёмон ривожланади. Намлик миқдори 20% да бўлганда 18
кун давомида сақланганда мицелий яна нам жойга қўйилганди тезда ривожланган. Намлик
миқдори 40% дан камайганда мицелий ҳосил бўлиши тўхтайди. Замбуруғ мицелийсининг пўстлоқ
ва илдиз -қолдиқларидаги бўлаклари билан зарарлантирилганда икки ойдан кейин касаллик
белгилари ҳосил бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |