Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
Пўкак замбуруғлари. Polyporeceae оиласига мансуб замбуруғларнинг меватаналари тут
дарахти танасининг ташқи қисмида учбурчак шаклидаги ўсимталар шаклида ҳосил бўлади. Замбуруғнинг меватанаси дарахт танасининг ичида, пўстлоқ остида ривожланиб, мицелий тарқалган туқималар чирий бошлайди ва дарахт бутунлай қуриб колади. Бу касаллик Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда кенг тарқалган бўлиб, дарахтнинг трутовик зарарлаган қисмидаги танаси чириб тушиб кета бошлайди ва чуқурлар ҳосил бўлади. Касаллик айрим йиллари 40% дарахтларда тарқалади. Касаллик асосан шамол ёрдамида тарқалган спораларнинг дарахтларнинг яралари орқали кириб келишидан ҳосил бўлади. Бу споралардан ҳосил бўлган замбуруғ мицелийси дарахтларнинг пўстлоғи остида ривожланиб, ҳосил қилган ферментлари воситасида дарахт танасини парчалай бошлайди ва ҳосил бўлган озиқа ҳисобига озиқланиб, фитотоксинлар воситасида тўқималарни нобуд қилади. Касаллик туфайли келиб чиқадиган чиришлар рангига қараб уларни оқ чириш ва қўнғир чириш турларига бўлинади. Замбуруғ мицелийсининг кириб борган жойларида юзага келадиган чиришлар дарахтларнинг ўзагида, ёғочлик қисмида ва пўстлоқ остида ҳосил бўлиши мумкин. Тутнинг трутовиклар билан касалланишида қуйидаги турлар қатнашади: Polyporus hispidus Fr., Fomes fomentarius (L) Gill. Замбуруғнинг Polyporus hispidus Fr., тури тутда жигар рангдаги ёки қўнғир чиришни келтириб чиқаради. Замбуруғнинг меватанаси бир йиллик бўлиб, шакли ёстиқсимон ёки туёқсимон бўлиб, ўлчами 10- 30 см узунликда. Замбуруғ қалпоғининг устки қисми тўқ жигар рангда бўлиб, туклар билан қопланган. Меватананинг танаси жигар рангда бўлиб, толалари нурсимон, найлари узун, сариқ рангда, кузга бориб қизғиш жигар рангга киради. Замбуруғ силлиқ, жигар рангдаги спораларни ҳосил қилади. Спораларнинг ўлчами 6-12х5-7 мкм ни ташкил қилади. Замбуруғ тутнинг ўзагини чиритиб, чириган тўқималар сарғиш оқ рангда кўринади. Замбуруғнинг Fomes fomentarius (L) Gill тури тутда оддий чиришни келтириб чиқаради. Замбуруғнинг меватанаси кўп йиллик бўлиб, шакли туёқсимон бўлиб, ўлчами 5-30 см узунликда, 5-10 см қалинликда бўлади. Замбуруғ қалпоғининг устки қисми бахмалсимон, кўндаланг пушталар ҳосил қилиб, тўқ қўнғир рангда бўлиб, юзаси ғадир будир. Меватананинг ички танаси жигар рангда бўлиб, толалари нурсимон, найлари қисқа. Замбуруғ узунчоқ эллипссимон, оч жигар рангдаги спораларни ҳосил қилади. Спораларнинг ўлчами 14-124 х 5-8 мкм ни ташкил қилади. Замбуруғ тутнинг танасини чиритиб, чириган тўқималар сарғиш оқ рангда кўринади. Касалликка қарши курашиш учун амалга ошириладиган тадбирлар қаторига агротехник, профилактик тадбирларни киритиш мумкин. Касаллик асосан зарарланган тўқималар орқали ўсимликка кириб келгани учун дарахт танасини чорва моллари томонидан зарарланишига йўл қўймаслик керак. Дарахтларнинг қуриган шохларини ўз вақгида йиғиштириб олиб ташлаш керак. Қуриб қолган дарахтларни тезда йиғиштириб олиб ташлаш керак. Касаллик белгилари пайдо бўлган дархтлардаги трутовик танасини ёшлигида олиб ташлаб, ўрнини (1:100 ) формалин билан ювиб, шпаклевка билан суркаб қўйиш керак. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling