Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Қора доғланиш. Касалликни Rhytisma salicinum замбуруғи қўзғатади. Касал барглар сиртида 
бўртиб чиққан, ялтироқ, қора доғлар ҳосил бўлади. Касаллик туфайли барглар сарғайиб, эрта 
тўкилади, қишлаб чиққан барг қолдиқларида замбуруғнинг апотецийлари юзага келади. 
Супургичаларни ҳосил бўлиши. Касаллик қўзғатувчиси Taphrina salicina замбуруғи бўлиб, 
толнинг новдаларининг учки куртаги зарарланиши туфайли бир қанча новдалар юзага келиши 
натижасида супурги кўринишига эга бўлади. Бундай новдалардаги барглар майда, новдаларнинг 
ўзлари эса ингичка ва калта бўлади. Касал баргларнинг орқа томонида замбуруғ оқ ғуборларни, 
яъни халтача ва ундаги спораларни ҳосил қилади. 
Эман касалликлари. Ун шудринг касаллиги. Эманни энг кўп тарқалган касаллиги бўлиб, 
унинг қўзғатувчиси Microsphaera alphitoides. Касаллик билан кўчат ва катта дарахтларнинг 
барглари ҳамда ёш новдалари зарарланади. Зарарланган баргларда аввалига оқ доғ ҳосил бўлади,
кейинчалик бу доғ конидиялардан иборат оқ ғубор билан қопланади. Конидиялар атрофидаги соғ 


147 
ўсимликларни зарарлайди. Вегетация охирида оқ ғуборлар орасида клейстотеций мева танаси 
юзага келади. Ана шу мева таналар ёрдамида замбуруғ барг қолдиқларида қишлаб чиқади. 
Заранг касалликлари. Оқ доғланиш. Septoria acerella замбуруғи касалликни қўзғатади. 
Касаллик билан барглари зарарланади, касал баргларда юмалоқ ёки бурчакли доғлар ҳосил 
бўлади, кейинчалик доғ марказида қора нуқта - пикнидалар ҳосил бўлади. Шу пикнидалар 
ёрдамида замбуруғ қишлаб чиқади. 
Пояни оқ чириши. Касалликни Fomes igniarus замбуруғи қўзғатади. Касаллик туфайли 
поянинг асоси ва илдиз зарарланади, кўпинча бундай дарахтлар кучли шамолда қулаб тушади. 
Касал ўсимликни поясида замбуруғнинг мева танаси ҳосил бўлади ва бутун ёз давомида споралари 
ёрдамида соғ дарахтларни зарарлайди. Касалликнинг асосий инфекция манбаи замбуруғнинг мева 
танаси ҳисобланади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling