Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Манзарали дарахтларнинг касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Манзарали дарахтларнинг касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари. 
Режа: 
1. Терак касалликлари. 
2. Қайрағоч касалликлари. 
3. Тол касалликлари. 
4. Эман касалликлари. 
5. Заранг касалликлари. 
6. Манзарали дарахтларнинг касалликларига қарши кураш чоралари. 
Терак касалликлари. Парша касаллиги. Касалликни қўзғатувчи замбуруғ Fusicladium 
radiosum. Касаллик белгилари барг ва ёш новдаларда кузатилади. Зарарланган баргларда қорамтир 


146 
доғлар ҳосил бўлади ва уларнинг сирти қўнғир рангдаги замбуруғ спораларидан иборат ғуборлар 
билан қопланади. Барг бандлари орқали замбуруғлар ёш новдаларга ўтади, натижада новдалар 
қорайиб қуриб қолади. Замбуруғ барг қолдиқларида перитеций мева таналарида халта ҳосил қилиб 
қишлаб чиқади. 
Занг касаллиги. Melamspore populi замбуруғи бу касалликни қўзғатади. Бу касалликни бир 
неча замбуруғлар қўзғатади, лекин кўпинча занг касаллигини юқорида номи келтирилган замбуруғ 
қўзғатиши кузатилади. Баргнинг орқа томонида уредоспоралардан иборат аланга ранг ёстиқчалар 
ҳосил бўлади. Ёз давомида уредоспоралар ёрдамида замбуруғ бир неча маротаба авлод беради. 
Зарарланган баргларнинг эпидермиси остида замбуруғнинг телейтоспоралари ҳосил бўлади. 
Тўкилган касал баргларда замбуруғ телейтоспоралари ёрдамида қишлаб чиқади. 
Қўнғир доғланиш. Касаллик қўзғатувчиси - Closporium populi замбуруғи. Касаллик билан 
терак барглари зарарланади. Барг сиртида қўнғир ҳошияли кул ранг сарғиш доғлар ҳосил бўлади. 
Кейинчалик доғлар қўшилиб кетиши мумкин. Доғ сиртида ҳалқа бўлиб жойлашган ложалар юзага 
келади. Касаллик қўзғатувчи замбуруғ барг қолдиқларида ложалари ёрдамида қишлайди. 
Ун шудринг касаллиги. Касалликни Phyllactinia suffulta ёки Uncinula salicis замбуруғлари 
қўзғатади. Касалланган барглар сиртида конидиялардан иборат оқ ғуборлар кўринишида намоён 
бўлади. Замбуруғ бутун ёз давомида конидиялари орқали соғ ўсимликларни зарарлайди. Кузга 
бориб оқ ғуборлар орасида қорамтир нуқталар замбуруғ мева танаси - клейстотецийлар ҳосил 
бўлади. Замбуруғ касал барг қолдиқларида мева таналари ёрдамида қишлаб чиқади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling