Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Манзарали дарахтларнинг касалликларига қарши кураш чоралари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet206/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Манзарали дарахтларнинг касалликларига қарши кураш чоралари. 
1. Инфекция манбаи бўлган ўсимлик қолдиқларини кеч кузда йиғиштириб олиш лозим. 
2. Манзарали дарахтларнинг қуриб қолишига ва чиришига сабабчи бўлган замбуруғнинг 
мева танасини йиғиштириб олиб йўқотиш керак. 
3. Ўсиш даврида ун шудринг касаллигига қарши 1% ли коллоид олтингугурт ёки 
олтингугурт кукуни билан дориланади, занг ва ҳар хил доғланиш касалликларига қарши 1% ли 
бордо суюқлиги ёки 0,4% ли миснинг хлорли оксиди сепиш тавсия этилади. 
4. Кузда ёки эрта баҳорда дарахт куртаклари ўйғонмасдан касалликнинг инфекциясини 
йўқотиш мақсадида 2 % ли нитрафен препарати ишлатиш керак. 
Саволлар
1. Республика шароитида теракнинг қандай касалликлари учрайди? 
2. Қайрағочнинг голланд касаллигини зарари нимада ифодаланади? 
3. Толда супургичаларни ҳосил бўлишини қайси микроорганизм юзага келтиради? 
4. Эманни ун шудринг касаллигини қўзғатувчи замбуруғ қишлаш учун нима ҳосил қилади? 
5. Базидиомицетлар синфига кирувчи замбуруғлар заранг дарахтида қандай касалликни 
қўзғатади? 
Тут касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари 
Тутнинг фузариоз касаллиги. Республикамиз шароитида тутнинг вилт касасаллигини 
Verticillium ва Fusarium замбуруғлари келтириб чиқаради. Бу касалликни систематикаси, 
тарқалиши ва уларга қарши кураш чоралари А.Ш. Шералиев (1974-2007) томонидан ўрганилган. 
Уруғдан унган кўчатлар фузариоз касаллиги билан касалланиши кўчатлар униб чиққандан 
17-26 кун ўтгандан кейин амалга ошади. Бундай кўчатларнинг уруғ куртак баргларида сарғиш-
жигар рангдаги доғлар пайдо бўлиб, улар қовжираб қурийди. Касаллик белгилари ҳақиқий 
баргларда ҳам кузатилади. Касалланган барглар юзасида дастлаб сарғиш доғлар пайдо бўлиб, улар 
кейинчалик жигар рангга киради. 
Ҳаво ҳарорати кўтарилган вақтларда бундай барглар оч яшил рангга кириб, сўлий 
бошлайди. Бундай баргларнинг барг банди кўндаланг кесиб кўрилганда ёғочлик қисми қорайиб 
кетади. Касалланган кўчатларнинг пояси кўндаланг кесилганда ёғочлик қисми жигар рангда ёки 
қорамтир кўринади. Бундай кўчатларнинг касалланишида Fusarium ssp. турлари қатнашади. 
Маълумотларга кўра тутнинг фузариоз касаллигини 10 дан ортиқ турдаги Fusarium замбуруғлари 
келтириб чиқаради. Касаллик туфайли 30-35 % уруғдан экилган кўчатлар, 40-45 % пайвандланган 
кўчатлар, 20 -25 % кўп йиллик тут дарахтлари нобуд бўлади. 
Касаллик кўчатларнинг ётиб қолиши, илдиз чириши ва сўлиши тарзида намоён бўлади. 
Касаллик белгилари пастки ярусда жойлашган баргларни сарғайиши, барг қирраларининг жигар 
рангга кириб бужмайиши тарзида намоён бўлади. Касалликнинг ички рангга кириши билан 
характерланади. Касаллик тут дарахтининг уруғини ҳам зарарлайди. Бундай уруғлар унувчанлиги 
10-12 % га камаяди. Фузариоз касаллиги туфайли бир тупдан олинадиган барг миқдори 7-9 % га 
пасаяди. Фузариоз вилги билан касалланган тут дарахтининг бир йиллик новдаларини тезда совуқ 
уриб кетади. Касалликнинг ички белгилари ўткказувчи тўқималарнинг қорамтир жигар рангга 
кириши (некроз), илдиз пўстининг чириши натижасида қизил, кўк, бинафша рангга киради. 
Тутзорларда фузариоз вилт касаллигининг кенг тарқалишига асосий сабаб, тутзорлар 
орасига ғўза, полиз ва сабзавот экинларини экиш натижасида инфекциянинг тупроқда тўпланиши, 
касалликка чидамли навларни аниқланмаганлиги ва қатор ораларидаги тупроққа ишлов беришда 


148 
тут илдиз тизимининг Ғ. moniliforme тури билан зарарланишидан илдиз чириш касаллигининг 
келиб чиқишидир. 
Касалликка 
қарши 
курашиш 
учун, 
тут 
уруғини 
экишдан 
олдин, 
П-4, 
витавакс 
фунгициддари 
билан 
2-3 
кг/т 
миқдорида 
ишлов 
бериб 
кейин 
уруғларни тупроққа экиш керак. Фузариоз касаллигининг тарқалишини ўрганиш мақсадида 
Тошкент вилояти хўжаликларидаги тутзорларидан тадқикот учун йиғилган 1854 та Moris alba, M. 
nigra ўсимликларининг 595 таси, ёки 32,0 % фузариоз билан касанланганлиги аниқланди. Айниқса 
тут плантацияларининг қатор ораларига ғўза ва полиз экинлари экилган жойларда 
ўсимликларнинг касалланиш даражаси анча юқори эди. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling