Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Цитоспороз касаллиги. Cytospora nivea замбуруғи шу касалликни қўзғатади. Цитоспороз 
билан теракни новда ва поялари зарарланади. Касал ўсимлик новдаларидаги барглар майда 
бўлади, кейинчалик пўстлоқ қисми қурийди. Пўстлоқ остида замбуруғ ривожланади ва унинг 
устида пикноспоралар тўпламидан иборат қизғиш рангдаги пикнидалар ҳосил бўлади. Замбуруғ 
пўстлоқ остида пикнидалар ёрдамида қишлаб чиқади. 
Қайрағоч касалликлари. Голланд касаллиги. Бу касалликни қўзғатувчиси - Graphium ulmi 
замбуруғи. Голланд касаллиги жуда хавфли касаллик бўлиб, ўсимликларни барглари сўлийди, 
айрим новдалари ва ҳатто, бутун ўсимликни ўзи ҳам қуриб қолиши мумкин. Баҳор ёки ёзда касал 
ўсимликларнинг барглари бужмаяди ва тўкилади, новдалари эса қуриб қолади. Бундай новдалар 
қирқилганда йиллик ҳалқалар бўйлаб қўнғир доғлар ҳосил бўлганлигини кўриш мумкин. 
Зарарланган новданинг пўстлоғи остида касаллик қўзғатувчи замбуруғнинг споралари ҳосил 
бўлади. Инфекция манбаи касалланган ўсимлик ҳисобланади. 
Қора доғланиш. Касаллик қўзғатувчиси - Dothidella ulmi замбуруғидир. Касаллик белгилари 
баргларда кузатилади, бунда юмалоқ, бўртиб чиққан қорамтир рангдаги доғлар ҳосил бўлади. 
Доғлар устида замбуруғнинг стромалари юзага келади. Стромалар ичида перитецийлар 
жойлашган бўлади. Кучли зарарланган барглар тўкилиб кетади. Замбуруғ барг қолдиқларида 
стромалари ёрдамида қишлаб чиқади. 
Ун шудринг. Касаллик қўзғатувчиси Uncinula clandestina замбуруғи. Зарарланган барг 
сиртида конидиялар тўпламидан иборат оқ ғуборлар ҳосил бўлади. Кузга бориб оқ ғуборлар 
орасида қора нуқталар - клейстотеций мева таналари юзага келади. Замбуруғ барг қолдиқларида 
мева таналари орқали қишлайди. 
Тол касалликлари. Занг касаллиги. Melamspora salicina замбуруғи бу касалликни қўзғатади. 
Зарарланган барг сиртида олов рангидаги уредоспоралар тўпламидан иборат ёстиқчалар ҳосил 
бўлади. Кузга бориб бу ерда телейтоспоралардан иборат қўнғир ёстиқчалар юзага келади. 
Замбуруғ икки уйли, унинг эцидиоспоралари игна баргли дарахтларда ривожланади. Инфекция 
манбаи барг қолдиқларидаги телейтоспоралардир. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling