Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Бодомнинг қизил доғланиш касаллиги


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Бодомнинг қизил доғланиш касаллиги. Касалликни Polystigma rubrum замбуруғи қўзғатади. 
Касаллик билан бодомнинг барглари зарарланади. Зарарланган барг сиртида бўртиб чиққан қизил 
доғлар ҳосил бўлади. Баргнинг орқа томонида доғ ҳосил бўлган қисмида замбуруғнинг 
пикнидалари юзага келади. Касал ўсимликларда барча физиологик ва биокимёвий жараёнлар 
бузилади, бу эса ҳосилдорликни камайишига ва новдаларни яхши пишмаслигига сабабчи бўлади. 
Натижада новдалар қишда совуқ туфайли қуриб қолади. Замбуруғ касал баргларда перитеций 
ҳосил қилиб қишлаб чиқади. Эрта баҳорда перитецийлардан споралар отилиб чиқиб, бодом 
баргларини зарарлайди. 
Бодомнинг ун шудринг касаллиги. Касалликни икки турга мансуб замбуруғлар Sphaerotheca 
pannosa ва Phyllactinia suffulta қўзғатади. Биринчи замбуруғ бодомни барги ва новдаларини 
зарарласа, иккинчиси асосан баргларни ва жуда кам хол-ларда новдаларни зарарлайди. Иккинчи 
ҳолда ҳам замбуруғлар зарарланган аъзолар сиртида замбуруғнинг конидияларидан иборат оқ 
ғуборлар ҳосил қилади. Биринчи замбуруғ асосан ёз ойларида кўпроқ ривожланса, иккинчиси 
ўсиш охирида кучли ривожланади ва бу даврда унинг зарари кўпроқ бўлади. Кузда оқ ғуборлар 
орасида мева тана клейстотецийлар ҳосил бўлади. Замбуруғ ўсимлик қолдиқларида шу мева 
таналари ёрдамида қишлаб чиқади. 
Бодомни тешикли доғланиш касаллиги. Clasterosporium carpophilum замбуруғи 
касалликни қўзғатади. Касаллик билан асосан бодомни барглари ва кам ҳолларда ёш новдалари 
ҳамда мевалари зарарланади. Зарарланган барг сиртида барглар ёзилиши билан қизғиш доғлар 
ҳосил бўлади. Доғларнинг четлари қўнғир ҳошия билан чегараланган. 10-15 кундан сўнг 
доғларнинг ўрнидаги ўлик тўқималар тўкилиб кетиши натижасида уларнинг ўрни тешик бўлиб 
қолади. Зарарланган новдаларнинг учи қурийди ва елим ажратади. Замбуруғ ўсиш даврида соғ 
ўсимликларга ҳосил қилган конидиялари ёрдамида юқади. Зарарланган барг қолдиқларида ва 
новдаларда мицелийлар орқали қишлаб чиқади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling