Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Токни антракноз касаллиги
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
Токни антракноз касаллиги. Касаллик қўзғатувчиси Gloeposrium ampelophagum Pass
замбуруғи. Бу касаллик Закавказье, Қозоғистон ва кейинчилик Ўзбекистонда тарқалган. Айрим йиллари бу касаллик бошқа узумчилик хўжаликларида катта иқтисодий зарар етказган. Касаллик асосан чуқурлик, намлик кўп ерларда, дарё қирғоқларида, ер ости сувлари яқин жойларда, токларни қалин экилган шароитларда кучли ривожланади. Касаллик билан ток ўсимлигини барча ер устки қисми зарарланади. Касалликни аломати ток баргиларида қизғиш кулрангга ўхшаш ёки тўқ қўнғир рангли ҳар хил шаклдаги доғлар пайдо бўлади. Тўқима тез парчаланиб тўкилади. Барглар тешик ҳолатга келади ва барглар тўкилиб кетади. Кейинчалик бундай доғлар ўрнида эгри бугри яралар пайдо бўлади. Яраларнинг четларида бўртмалар пайдо бўлиб доғлар қораяди. Касалликнинг кучайиши билан новдалар кўмирдек қорайиб кетади. Касалланган новдалар қийшайиб мўрт ҳолатига келади. Шамол таъсирида синиб кетади. Барглар кичиклашади ва қурийди. Касалланган баргларни четларида тўқ қўнғир ҳошия ; билан ўралган кул ранг доғлар ҳосил бўлади. Барг япроғининг шикастланган тўқимаси парчаланиб тўкилади. Барг томирларини қаттиқ шикастланганлари қурийди ва тўкилади. Бу касаллик билан касалланган тўп гулларда қора ҳошия билаи ўралган доғлар пайдо бўлади. Касалланган гулларнинг кўпчилиги тўкилиб кетади. Касалланган узум мевасида қорамтир ҳошия билан ўралган кулранг чуқурчалар ҳосил бўлади. Бундай узум мевалари бир томонлама ўсади. Кўпчилик ҳолларда қурийди. Улар тушиб кетади ёки новдада осилиб колади. Доғли антракноз касаллигини қўзғатувчи замбуруғ касалланган новдалар тўқимаси ичида мицелий шаклида қишлайди. Ҳаво ҳарорати 23-32 да бўлганида касалликни ривожланиши кучаяди. Бу замбуруғ мавсум жараёнидп кўплаб авлод беради. Ток новдаси ўсув даврини дастлабки 2 ойида, барглари биринчи ойида касалланади. Шунинг учун ёзнинг иккинчи ярмида бу касаллик учрамайди. Бу касаллик билан сурункасига 3-4 йил касалланган токлар қурийди. Касалликни қўзғатувчи замбуруғ фақат токларнигина касаллантиради. Касаллик билаи ҳусайни, қора кишмиш, оқ кишмиш, катқўрғон, чиллаки, чарос, буваки навлари қаттиқ касалланади. Ўзбекистонда ўстириладиган Европа навлари (Саперави, Каберни, Рислинг) бу касаллик билан бутунлай касалланмайди ёки кучсиз касалланади. Адабий маълумотларга кўра кейинги йилларда токни антракноз билан касалланиши кўпаймоқда. Касалликни кўпайиши учун иссиқ ва ёғингарчилик ҳаво шароити қулайдир. 2004 – 2005 йиллари об-ҳаво бу касаллик учун оптимал қулай шароит бўлиб Ўзбекистонда касалликни кўпайишига олиб келди. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling