51
айланма ҳаракатда ҳам бўлади. Лушильник ва
борона дисклари горизонтал
ўқларда жойлашган.
М.С. Дискларнинг лемехларга нисбатан афзаллиги нимада?
Борона ва лушчильникларда асосан дискларнинг йўналиш бурчаги
,
яъни агрегатнинг ҳаракат йўналиши билан
диск жойлашган текисликнинг
горизантал изи орасидаги бурчак ростланади.
Дискли плуглар сернам оғир тупроқли ерларда ва шолипояларни 30 см
гача чуқур ҳайдашда ишлатилади. Плугнинг ҳар бир диски 2 (диаметри
600...800 мм) ўзининг ҳусусий ўқида айланади, ҳаракат йўналишига 40...45
ва виртикал 15...20
бурчак ҳосил қилиб ўрнатилган.
Ҳар қайси диск (корпус) олдида бурчак кескич 3 ўрнатилган. Агригат
ҳаракатланганда сферик диск тупроқни юқоридан пасга қараб қирқади,
қирқилган палақсани ишқаланиш кучи ҳисобига ўз сирти бўйлаб юқорига
кўтаради, увалаб аҳдаради. Дискнинг радиуси бўйлаб турли нуқтада тупроқ
турли тезликларда (марказдан узоқланган сари тезлик оша боради)
сирпанганидан
яхши уваланади; диск тиғи айланганда тупроқни сирпаниб
қирқанидан эгат туби зичланмайди.
Иш жараѐнида плугни горизонтал текисликда ҳайдалмаган
дала томонга
буришга, вертикал текисликда эса, тупроқдан чиқаришга
интилувчи катта
реакция кучлари пайдо бўлади. Шунинг учун дискли плуглар оғир қилиб
ясалади, таяч ғилдираги гаризонга 60...70
қиялантириб ўрнатилади,
юмшатгич- стойка 5 га дала тахтаси(стабилизатор ) ўрнатилдади. Дисклар
ѐпишган лойдан тозалагич 1 ѐрдамида тозаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: