Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб- ахлоқ китоби./ Нашрга тайёрловчи Дилрабо Мингбоева


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/63
Sana20.07.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1661357
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   63
Bog'liq
Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб ахлоқ китоби

Самолёт проводниги
Агар сизда самолёт проводнигига 
берадиган саволингиз бўлса, у сизга 
хизмат қилаётган пайтда беринг. 
Ҳеч қачон жуда зарурати бўлмаса, бортпровод-
ник чақириш тугмасини босманг. Сизга нимадир 
зарур бўлса, хушмуомалалик билан: «Бирор бўш 
вақтингиз бўлганида, менга...» дея ўз эҳтиёжин-
гизни айтинг. У сизнинг бундай хушмуомалан-
гизни қадрлайди.
Парвоздан кейинги хайрлашув
Миннатдорчилик билдиришнинг энг 
ажойиб усули самимий жилмайиш ва 
«Кўришгунча хайр» деган сўздир.


115
Кўпгина йўловчилар самолётдан тушаётгани-
да бу сўзни хайрлашув мақсадидагина қўллаша-
ди. Аммо сизнинг қандай ҳолатда учиб келганин-
гиз унчалик муҳим эмас, биргина жилмайиш ва 
«Хайр» деган сўзнинг ўзи кўпроқ яшайди.
Парвозда қандай кийиниш керак
Агар сиз иш кунларида учаётган бўл-
сангиз, иш кийимини кийиб олинг. 
Агар сизнинг парвозингиздан мақсад саёҳат 
бўлса, эркинроқ тарзда кийинишингиз мумкин. 
Аёллар юбка ва жакет, эркаклар спорт пиджаги 
ва спорт шимини кийишларини тавсия қиламиз.
Сиз автомашинада кетяпсиз
Агар машинанинг ҳайдовчиси сиз 
бўлсангиз, кўпгина муносабатларда 
ўзингизнинг уйингизга меҳмон таклиф 
қилган мезбон деб билинг. 
Шунингдек, машинани офисингиздан бири 
деб ҳисобланг. Шунинг учун машинанинг орқа 
ўриндиғи, багажини озода тутинг. Чунки бош-
қалар машинангизнинг кўринишига қараб сиз 
ҳақингизда бирор фикрга боришлари мумкин.
Машинангизга ўтирган кишидан қандай му-
сиқа эшитишни исташини сўранг. Ҳаммасидан 
яхшиси, радиони ўчириб қўйинг ва йўлда суҳбат-
лашиб кетинг.


116
Шунингдек, йўловчидан радиони баланд ёки 
паст овозда эшитиши ёки кондиционер кучли 
ёки кучсиз ишлаши мумкинлигини сўранг.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling