Ўғит таркибидаги фосфорни аниқлаш жадвали.
Ўғитнинг номи
|
Ўғит намунасининг оғирлиги, г
|
Эритманинг умумий ҳажми, мл
|
Анализга олинган эритма, мл
|
Титирлашга кетган ишқор миқдори, мл
|
Ўғитдаги фосфор миқдори, %
|
|
|
|
|
|
|
Калийли ўғит таркибидаги калий миқдорини аниқлаш.
Ишнинг максади: Калийли ўғитлардан тугри фойдаланиш учун ўғит нормасини хисоблаш керак. Одатда х,исоблаш ўғитнинг таъсир килувчи моддасига утказилади. Шунинг учун ўғит таркибида калий канча фоизни ташкил этганлигини аниқ билиш керак. Агар ўғитнинг этикеткаси йўқотилган бўлса, ўғит таркибидаги таъсир килувчи моддасининг микдори аниқ эмаслиги маълум бўлади.
Усулнинг моҳияти: ушбу усул текширилаётган элементни алангада нурланиши жадаллигини ўлчашга асосланган. Бунинг учун ўғит намунасидан тайёрланган эритма алангали фотометрга пуркалади.
Керакли асбоб ва реактивлар: Алангали, фотометр; кимёвий стакан.
Иш тартиби: 1. 0,5 г. калий хлорид ўғитидан тортиб олиниб стаканга солинади;
2. Устига 50 мл. дистилланган сув қуйилади;
3. Ўғит эритмаси 250 мл. ўлчов колбасига утказилади;
4. Колба белгисигача дистилланган сув билан тулдирилади;
5. Тайёрланган эритмадан 2,5 мл. олиб бошка 250 мл. ли ўлчов колбасига солинади ва белгисигача дистилланган сув билан тулдирилади;
6. Шу эритмадан 20 мл. олиб алангали фотометрда текширилади;
7. Калийни аниқлаш максадида калибр эгри чизиги кўрсаткичлари топилади;
8. Анализ натижалари қуйидаги ифода билан ҳисобланади:
X = а* К;
X - ўғитдаги фосфор миқдори, %;
a-графикдан топилган калийнинг концентрацияси;
M-эритманинг умумий ҳажми, мл;
Р-иккинчи тайёрланган эритманинг умумий ҳажми, мл;
V-текшириш учун олинган эритма, мл;
1000 - мг. ни граммга айлантириш коэффициента;
100- фоизларга айлантириш учун коэффициент;
H-ўғит намунасининг оғирлиги, г;
Do'stlaringiz bilan baham: |