Ишнинг максадлари


Суперфосфат таркибидаги фосфор микдорини аниқлаш


Download 30.83 Kb.
bet7/11
Sana03.02.2023
Hajmi30.83 Kb.
#1150703
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ишнинг максадлари

Суперфосфат таркибидаги фосфор микдорини аниқлаш.
Ишнинг максади: Фосфорли ўғитлардан тўғри фойдаланиш учун ўғит нормасини хисоблаш керак. Одатда хисоблаш ўғитнинг таъсир қилувчи моддасига ўтказилади. Шунинг учун ўғит таркибида фосфор канча фоизни ташкил этганини аниқ билиш керак. Аг ар ўғитнинг этикеткаси й ў қ о л г а н бўлса, ўғит таркибидаги таъсир килувчи моддасининг микдори аниқ эмас.
Усул мохияти: 1 - усул суперфосфатнинг сувли эритмасини 0,1 н. натрий гидроксид билан аниқлашга асосланган. 2 - усул сувда эримайдиган фосфорли ўғит таркибидаги фосфор лимон кислотасининг аммонийли тузи эритмаси ёрдамида ажратиб олишга асосланади.
Керакли асбоб ва реактивлар: Аналитик тарози; диметил сарик индикатори; 0,1 н. натрий гидроксид эритмаси; чинни хавонча; лимон кислотасининг аммонийли тузи эритмаси; 20% ли хлорид кислотаси эритмаси; фенолфталеин индикатори; ишкорий магнезия аралашмаси; тигель.
Иш тартиби:
1. Сувда эрувчан фосфатларни аниқлаш.
1. Аналитик тарозида 0,0002 г. аниқликда 4 г суперфосфат тортиб олинади ва 250 мл. ли ўлчов колбасига солинади.
2. Колбага 200 мл. ли дистилланган сув куйилиб, оғзи пробка билан ёпилади.
3. Аралашма 30 мин. чайқатилади;
4. Колба белгисигача сув билан тўлдирилади;
5. Аралашма фильтрланади;
6. Фильтрдаги фосфор хажм усули бўйича аниқланади;
а) Фильтратдан 25 мл. 250 мл. ли конуссимон колбага солинади;
б) 100 мл. атрофида дистирланган сув билан суюлтирилади;
в) Колбага 3 томчи диметиль сарик индикаторидан томизилади;
г) 0,1 н. натрий гидроксид эритмаси билан заргалдок ранггача титрланади;
7. Ўғит таркибидаги эркин фосфор кислотасининг микдори қуйидаги ифода билан хисобланади:

X - ўғитдаги фосфор микдори, %;


А -титрлаш га кетган 0,1н. натрий гидроксид микдори, мл;
Т - 0,1н. ишқорнинг фактори;
К - 0,0071 мл. ишкорга тугри келадиган фосфор микдори, г;
W - эритманинг умумий хажми, мл;
100 - фоизларга айлантириш учун коэффициент;
Н - ўғит намунасининг оғирлиги, г;
V - анализга олинган эритма хажми, мл;

Download 30.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling