Islohotlarning mohiyati va maqsadlari
Download 395.47 Kb.
|
Якуний назорат
Davlat boshqarish tizimini nomarkazlashtirishning ahamiyati
Davlat boshqarish tizimini nomarkazlashtirishning asosiy yo‘nalishlari Davlat iqtisodiy siyosatini amalga oshirishda mahalliy hokimiyat organlari va fuqarolarning o‘z-o‘zini boshqarish organlarining roli va vazifalari - Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ваколатлари. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида: а) тадбиркорликни ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади; б) тадбиркорлик 305 субъектлари фаолиятини ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатлари ва чораларини белгилайди; в)қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳаллий солиқлар бўйича имтиѐзлар белгилайди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Тадбиркорликни ривожлантиришнинг давлат томонидан рағбатлантирилиши.Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан рағбатлантириш: а) тадбиркорлик соҳасига инвестицияларни (шу жумладан чет эл инвестицияларини), замонавий технологиялар ва ускуналарни жалб этиш, шунингдек бозор инфратузилмаси институтларини ривожлантириш учун шароитлар яратиш; б) экспорт-импорт операциялари, халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда тадбиркорлик фаолияти субъектларининг иштирокини кенгайтириш чоратадбирларини кўриш; в) тадбиркорлик фаолияти субъектларини уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган ҳуқуқий, иқтисодий, статистик, ишлаб чиқариш-технологик, илмий-техник ва бошқа ахборот билан таъминлаш; г) солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва тарифлар бўйича имтиѐзлар ҳамда преференциялар белгилаш орқали амалга оширилади. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан рағбатлантириш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа йўллар билан ҳам амалга оширилиши мумкин. Ижтимоий-иқтисодий режалаштириш бошқаришнинг барча бўғинларида амалга оширилади: умумдавлат ва ҳудудий режалаштириш марказий ва ҳудудий давлат бошқариш органлари томонидан бажарилади; маҳаллий режалар махаллий ўз-ўзини бошқариш органлари томонидан; корхоналар даражасида бизнес режалар тузилади. Илгари маъмуриятчиликка, буйруқбозликка асосланган жамиятда иқтисодий режалар директив характерга эга бўлиб, юқоридан белгиланиб, қуйидаги хўжалик бўғинлари учун мажбурий эди. Директив режалаштириш юридик кучга эга бўлган режаларни тузиш жараѐн ҳисобланади.Улар ўзининг манзиллиги, ижрочилар учун мажбурийлиги, уларнинг бажарилиши учун режавий топшириқларнинг белгиланиши ва ресурсларнинг тақсимланиши билан тавсифланади. Режанинг бажарилиши бўйича ижрочиларнинг жавобгарлиги кўзда тутилади.Шу билан бирга директив режалаштиришда уларнинг ижрочилари қатнашмайдилар ѐки уларнинг иштироки кучсиз бўлади Download 395.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling