Islohotlarning mohiyati va maqsadlari
Download 395.47 Kb.
|
Якуний назорат
Iqtisodiyotni tartibga solishda prognoz va uni amalga oshirish usullari Вилоят, шаҳар ва туманларда ҳокимнинг иқтисодиѐт ва ижтимоий ривожлантириш (иқтисодиѐт, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият), масалалари бўйича ўринбосари ва унинг 4 штат бирликка эга котибияти минтақа иқтисодиѐтини бошқаради. Минтақа иқтисодиѐтини бошқаришда минтақа Иқтисодиѐт бош бошқармаси муҳим роль ўйнайди. Бошқармада минтақа ва ҳудудни комплекс ривожлантириш прогнозлари ва мониторинги йиғма бўлими, инвестициялар ва инвестиция дастур-лари, Ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш прогнозлари ва мониторинги, уй-жой коммунал хўжалиги, Бозор инфратузилма-сини ривожлантириш, саноат, коммуникация тизимларини ва ахбо-рот технологияларини ривожлантириш, Соғлиқни сақлаш ва таълимни ривожлантириш, Бандлик, аҳоли турмуш даражаси ва истеъмол бозори ҳамда Молия бўлимлари фаолият юритади. Иқтисодиѐт бош бошқармаси минтақа хўжалигини кенг қамровли ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш билан шуғулланади. Шаҳар ва туманларда Иқтисодиѐт ва ижтимоий ривожлантириш (иқтисодиѐт, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият) масалалари бўйича ҳоким муовини Иқтисодиѐт бўлимига раҳбарлик қилади. Шаҳар,туман Иқтисодиѐт бўлими қуйидаги вазифаларни бажаради:
туман иқтисодиѐти, унинг тармоқлари ривожланиши кўрсат- кичларини, тенденцияларини изчил таҳлил қилиш; туман иқтисодиѐтидаги мавжуд номутаносибликларини аниқлаш; ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг корхоналар ҳамда иқтисодиѐт тармоқлари бўйича қисқа, ўрта муддатли прогнозлари ва дастурларини ишлаб чиқиш; туманнинг экспорт потенциалини ривожлантиришни рағбат- лантириш бўйича таклифлар тайѐрлаш, товарлар (ишлар, хизмат лар) экспорти прогнозларини тайѐрлаш; аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш, истеъмол бозо-рини товарлар ва хизматлар билан тўлдириш асосида туман аҳоли-си фаровонлигини оширишнинг йўналишлари ва аниқ йўлларини белгилаш; туман иқтисодиѐтининг ривожланиши аҳволи тўғрисида йил-лик ва ҳар чораклик маърузалар тайѐрлаш, унинг ривожланишидаги номутаносибликларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайѐрлаш; иқтисодиѐт тармоқларидаги барча инвестициялардан самара-ли фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш; иқтисодий, шу жумладан, маҳаллий ресурслардан самарали фойдаланиш асосида ишлаб чиқарувчи кучлар жойлаштирилиши юзасидан таклифлар тайѐрлаш. Download 395.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling