Islohotlarning mohiyati va maqsadlari


Download 395.47 Kb.
bet59/106
Sana24.12.2022
Hajmi395.47 Kb.
#1052872
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   106
Bog'liq
Якуний назорат

Iqtisodiyotni davlat tomonidan tartibga solishda soliqlar va iqtisodiy o‘sish o‘rtasidagi aloqadorliklar

- Солиқлар ва уларнинг хажми давлат бюджети харажатлари миқдорига боғлиқ бўлиб, бюджет даромад қисмининг 90 ва ундан ортиқроқ қисмини ташкил этади. Солиқлар – миллий даромаднинг бир қисмини давлат мулкига айланиш хусусиятига эга. Шунинг учун солиқларнинг ундирилиши – бу миллий даромаднинг бир қисмини давлат ихтиѐрига ўтказиш жараѐни ҳисобланади. Ривожланган мамлакатларда солиқлар ЯИМ га нисбатан 30% дан 50%гача ташкил этади. Солиқлар иқтисодий ўсишга муҳим таъсир кўрсатади. Солиқлар молиявий категория сифатида ЯИМ нинг қандай қисми давлат тасарруфига келиб тушишини характерлайди.Солиқлар қайта тақсимлаш муносабатларининг фаол қатнашчиси сифатида капитал йиғишни кучайтириш ѐки камайтириш, аҳолининг тўловга қодирлигини кенгайтириш ѐки камайтириш орқали такрор ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларини рағбатлантиради ѐки камайтиради ва шу каби дастаклар орқали бутун такрор
ишлаб чиқариш жараѐнига жиддий таъсир кўрсатади. Солиқларнинг функциялари уларнинг моҳиятини, амалиѐтда ҳаракат қилаѐтганлигини кўрсатади. Шундай экан, функция доимо яшаб, солиқ моҳиятини кўрсатиб туриши зарур1. Давлатнинг солиқ сиѐсати иқтисодиѐтда қуйидаги муҳим вазифаларни бажаради:
- фискал, яъни давлат бюджети даромадларини шакллантириш;
- даромадларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш;
- ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш ва рақобатни кучайтириш;
- назорат қилиш;
- давлат иқтисодий сиѐсатини тартибга солиш.
Ўзбекистонда вужудга келтирилаѐтган солиқ тизими ўзининг структураси ва қурилиш принципига асосан жаҳон солиқ тизими
амалиѐтида кенг тарқалган тизимни акс эттиради. Бюджет даромадларини тўлиқ ва ўз вақтида сафарбар қилиш билан бирга солиқ тизимини ишлаб чиқариш ва истеъмолга ўз таъсирини ўтказиш, солиққа тортиш тизимининг ўзгарувчан ва ҳаракатчанлигини таъминлаш ва уни янада оқилона қилиш керак2. Шу ўринда айнан солиқнинг фискал моҳияти ва унинг иқтисодий жараѐнларни рағбатлантириш воситаси сифатидаги вазифаси ўртасида бўлган мувозанатни белгилайдиган мезонни аниқлаб олиш зарур. Зеро, юқори даражадаги солиқлар иқтисодиѐтнинг тараққиѐтига тўсқинлик қилади. Солиқлар оқилона қисқартирилганда бюджетга кўпроқ пул тушиши мумкин.




  1. Download 395.47 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling