Islohotlarning mohiyati va maqsadlari
Download 395.47 Kb.
|
Якуний назорат
Soliq imtiyozlari iqtisodiyotni davlat tomonidan tartibga solish usuli va vositasi sifatida
- Турли кўринишдаги ва шаклдаги солиқ имтиѐзлари иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим шакли ҳисобланади. Имтиѐзлардан иқтисодий жараѐнларни тартибга солиш мақсадида фойдаланилади. Улар инвестицияларни, тадбиркорлик фаолиятини, чет эл капиталини жалб этишни, пул ва моддий ресурсларни тежашни, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни ва бандликни оширишни рағбатлантириш мақсадида қўлланилади. Иқтисодиѐтни ва ижтимоий жараѐнларни тартибга солиш мақсадида қўлланилган солиқ имтиѐзлари турли шаклларда намоѐн бўлади. Энг кенг тарқалганлари қуйидагилар: 1) Чегирма кўринишида солиқ кредитлари бериш, яъни фойдани камайтирилган солиқлар ҳисобига ошириш. Масалан, АҚШ да 1962 йилдан буѐн 20 йил мобайнида турли инвестицион (солиқ) кредитлар қўлланиб келинмоқда, яъни фойдаланиш муддати 8 ва ундан ортиқ йил бўлган, ишлаб чиқаришга киритилган ускуналар қийматининг 7 % га тенг миқдорда фойда солиғи қисқартирилади. Японияда ҳам ҳудди шундай янги техника ва технологияларга қилинган инвестициянинг 7% миқдорида солиқ кредити қўлланилади. Канадада мос тарзда солиқ чегирмалари 7%дан 20% гача ўзгариб туради. Бир қатор мамлакатларда тадбиркорнинг ИТТЛИ га қилган харажатлари ўртача йиллик фойдани белгиланган улушидан ортиқ бўлса, қисқартирилган солиқ шаклидаги солиқ кредити қўлланилади. Масалан, АҚШ да базис даврига нисбатан ўртача йиллик меъѐридан ИТТЛИ га қўшимча қилинган харажатларнинг 20%га тенг миқдорда фойда солиғи камайтирилади. 138Францияда ИТТЛИ га қўшимча қилинган харажатларнинг 50% га тенг миқдорда фойда солиғи қисқартирилади, Канадада эса қўшимча қилинган харажатларнинг 100% га тенг миқдорда фойда солиғи камайтиради. Download 395.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling