Islohotlarning mohiyati va maqsadlari
Download 395.47 Kb.
|
Якуний назорат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Iqtsodiyotni davlat tomonidan tartibga solishda davlat byudjetining roli va uning vazifalari
Monopoliya va monopolistik faoliyatni davlat tomonidan tartibga solish usullari
- Monopoliyaga qarshi davlat organlarining monopolistik faoliyatni cheklash va tartibga solishga qaratilgan faoliyat yoʼnalishlari quyidagilardan iborat: - monopoliyadan chiqarish boʼyicha tarmoq dasturlarini ishlab chiqish va ularni amalga oshirishni nazorat qilish; - bozorda maʼlum tovar boʼyicha 35% dan ortiq ulushga ega boʼlgan va reestrga kiritilgan xoʼjalik subʼektlarining bozordagi hatti-xarakatini nazorat qilish; - tovar bozorlarida ustun mavqega ega boʼlgan xoʼjalik subʼektlarining monopolistik faoliyatining oldini olish va unga barham berish; - tovar bozorlariga kirish toʼsiqlarini, shuningdek, xalqaro savdo va investitsiyalar uchun tarifli va tarifsiz toʼsiqlarni kamaytirish boʼyicha harakatlarni amalga oshirish; - xoʼjalik subektlarini boʼlib yuborish, ѐki ushbu tovar bozoriga kirishni istagan yangi xoʼjalik subʼektlarini qoʼllash-quvvatlash yoʼli bilan monopolistik tovar bozorida xoʼjalik subʼektlari sonini koʼpaytirish; - xoʼjalik subʼektlarining qoʼshilishiga va yuridik shaxslarning uyushmalar tashkil etishlarini man qilish; - gʼirrom, nohalol raqobatning oldini olish; - tovar bozorlarida ustun mavqega ega boʼlgan xoʼjalik subʼektlarining bozor salohiyatini(potentsialini) cheklash. Iqtsodiyotni davlat tomonidan tartibga solishda davlat byudjetining roli va uning vazifalari - Миллий иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш механизмида тартибга солишнинг бюджет-солиқ сиѐсати муҳим ўринни эгаллайди. Давлат бюджети - давлат пул маблағларининг (шу жумладан, давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг) марказлаштирилган жамғармаси бўлиб, унда даромадлар манбаи ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек, молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади. Давлат бюджети икки асосий қисм – даромадлар ва харажатлар қисмидан иборат. Бюджет тизими турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари олувчилар йиғиндиси, бюджетларни ташкил этиш ва тузиш принциплари, бюджет жараѐнида улар ўртасида, шунингдек, бюджетлар ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ўртасида вужудга келадиган ўзаро муносабатларни ўзида ифодалайди. Солиқлар, заѐмлар ва бошқалар асосида давлат бюджети даромадлари шакллантирилиши орқали йирик молиявий ресурслар жамланади. Ушбу ресурсларнинг умумий хажми ЯИМ га нисбатан давлат бюджети харажатларида намоѐн бўлади. Ривожланган мамлакатларда давлат бюджети харажатлари ЯИМ га нисбатан фоиз ҳисобида АҚШда 29% дан Францияда 51% гача тебранганлигини кузатиш мумкин. Бутун ЕИРХТ мамлакатлари бўйича – 36,5%, шулардан, Италияда – 46,7%, Германияда – 43%, Японияда – 38,2%, Канадада – 37,8%. Ўзбекистон Рспубликасида 2017йилда давлат бюджети харажатлари ЯИМ га нисбатан 21,9% ни ташкил этади. Бу эса давлат бюджети иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишда муҳим восита эканлигини кўрсатади. Давлат бюджетининг бошқарувчанлик роли қайта тақсимланган миллий даромаднинг бир қисмини давлат мулки шаклига айлантириш кўринишида намоѐн бўлади. Бюджет орқали, унинг ресурсларидан фойдаланиш орқали ишлаб чиқариш соҳалари ўртасида, моддий ва номоддий соҳалар ўртасида, тармоқлар ўртасида, ҳудудий бирликлар ва аҳолини ижтимоий гуруҳлари ўртасида миллий даромадни қайта тақсимлаш амалга оширилади. Бюджет макроиқтисодий мутаносибликка эришиш ва уни қўллаб- қувватлашда муҳим дастак бўлиб ҳисобланади. Асосан истеъмол ва жамғариш фондлари ўртасидаги зарур мутаносибликни сақлаб туришда давлат бюджетининг роли каттадир. Бюджетнинг такрор ишлаб чиқаришга 127таъсири, иқтисодиѐт ва маданиятни ривожлантириш, таркибий қайта қуришни амалга ошириш учун зарур бўлган молиявий ресурслар билан таъминлашда намоѐн бўлади. Бюджет давлатнинг иқтисодий сиѐсатини юритишда муҳим восита бўлиб ҳисобланади. Алоҳида даврларда эса, хўжалик-ташкилий фаолиятига, давлат сиѐсати ва иқтисодий сиѐсатни илмийлик даражасига боғлиқ ҳолда ислоҳотларни амалга оширишда бюджетнинг роли каттадир. Ўзбекистон Республикасида Молия вазирлиги давлат фискал сиѐсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул ҳисобланади. У давлат бюджети лойиҳасини тайѐрлайди, давлат бюджети маблағларининг тушуми ва сарфи тартибини белгилайди ҳамда улар устидан назоратни амалга оширади; республика бюджети харажатларини амалга оширади; бюджет маблағлари олувчиларнинг давлат бюджети маблағларидан фойдаланишини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, умуммажбурий тусдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади. Қуйидагилар давлат бюджети даромадларининг асосий манбалари ҳисобланади: 1. Солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловлар. 2. Давлатнинг молиявий ва бошқа активларининг жойлаштирилиши, фойдаланишга берилиши ва сотилишидан олинган даромадлар. 3. Мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари. 4. Юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек, чет эл давлатларидан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари. 5. Резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига берилган бюджет ссудаларини қайтариш ҳисобига тушадиган тўловлар ва бошқалар. Ушбу давлат бюджети даромадларинингтаркибий ўзгаришлари охирги йиллар бўйича бевосита солиқларда пасайиш, билвосита солиқларда эса ўсиш тенденциясига эга бўлмоқда Download 395.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling