Iqtisodiyotni tartibga solishda rejalashtirish va uning turlari
Режалаштириш-истиқболда объектнинг кўзда тутилган ҳолатининг
моделини яратиш жараѐни бўлиб, унда ушбу ҳолатга эришиш учун усуллар,
воситалари ва муддатлари белгиланади. Режаларда ижтимоий-иқтисодий
ривожланишнинг пировард мақсадлари, оралиқ натижаларини, уларга
эришиш учун зарур бўлган ресурслар харажатларини ифодаловчи аниқ
миқдорий параметрлари(режа кўрсаткичлари) белгиланади. Режалар сиѐсий
тавсифга эга бўлиб, ҳукуматнинг иқтисодий сиѐсатига мос равишда
тузилади, шу боисдан, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлини танлаш
асосида иқтисодий критериялар билан бир қаторда сиѐсий мақсадлар ҳам
кўзланади. Режалаштиришда қуйидаги талабларга риоя қилиш лозим бўлади:
-унинг илмий ишлаб чиқиш савиясини ошириш;
-илғор иқтисодиѐт таркибий тузилишининг вужудга келишида унинг
таъсирини орттириш;
-иқтисодиѐт тармоқларининг балансланган, мутаносиб ривожланиш
ролини кучайтириш;
-ишлаб чиқариш ва фан-техника ютуқларидан самарали фойдаланишга
ѐрдам бериш;-янги кам харажат, тежамкор хўжалик механизмини яратиш, иқтисодиѐт
ва аҳоли эҳтиѐжларини камроқ ресурс ва меҳнат сарфлаш билан қондириш.
Ижтимоий-иқтисодий режалаштириш бошқаришнинг барча
бўғинларида амалга оширилади: умумдавлат ва ҳудудий режалаштириш
марказий ва ҳудудий давлат бошқариш органлари томонидан бажарилади;
маҳаллий режалар махаллий ўз-ўзини бошқариш органлари томонидан;
корхоналар даражасида бизнес режалар тузиладиБозор иқтисодиѐти ва мулкнинг кўп шакллари мавжуд бўлган
шароитда эса дастур ва режалар давлат корхоналари учун директив,
хусусий сектор учун эса таклиф, индикатив характерга эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |