Қуриш-ясаш ва математика марказида:ҳафта давомида қурилиш ғиштчалари, лего, конструкторлар ва АКТдан фойдаланган ҳолда ушбу марказда болаларгаГурухдаги арча учун ўйинчоқлар ясаш, “Машина ясаймиз” (йирик леголар билан)каби мавзулар асосида фаолиятлар олиб борилди.
Сюжетли ролли ўйин ва драммалаштириш марказида:Ниқоблар, кийимлар фойдаланган ҳолда ушбу марказда“Оилада Янги йил”,“Арча байрами”каби мавзулар асосида фаолиятлар ва ўйинлар олиб борилиб болаларга шифокорлик касби хақида тушунчалар ёритиб берилди.
Тил ва нутқ марказида: Болаларга “Ким ўзининг касби ҳақида яхши сўзлайди” суҳбат,“Биз арча байрамига тайёрландик” расм асосида хикоя, Мусиқа залидаги арчани кузатиш,АКТ орқали слайд намойиши каби мавзулар ва ресурслар асосида эртак, хикоялар тузиш мавзули расмлар асосида ўргатилди.
Фан ва табиат марказида:Ресурслардан фойдаланган ҳолда ушбу марказда табиий қайрағоч дарахтининг шохи ва ғуддасидан хосил бўлган гулдастани кўздан кечириш.мавзулари бўйича болаларга уларнинг хусусиятлари ва улар хақида тушунчалар берилди.
Санъат марказида: Ушбу марказда болаларга қор парчаларини қоғоздан кесиш, ўрмон хайвонлари “Арча байрамига келишди” (лой иши), “Бизнинг арча” мавзусида расм чизиш,жамоавий ишлар, апликация иши рангли қоғоз, рангли бўёқлар,елим,қайчи,махсус хамир ресурслардан фойдаланиб мавзулар асосида фаолиятлар олиб борилди.
Ушбу ой давомида ота-оналарга тавсиялар ўз вақтида бериб борилди.Мусиқа раҳбари, жисмоний тарбия йўриқчиси томонидан ҳар куни бадан тарбия машқлари тақдим этилди.Болаларни қилган ишлари учун уларни рағбатлантириб борилди.
___-Мактабгача таълим ташкилоти раҳбари: _______________
___-Катта гуруҳ тарбиячиси: _______________
Do'stlaringiz bilan baham: |