Қуриш-ясаш ва математика марказида:Болаларга фаолият давомида предметларни тўғри ва тескари санашни,геометрик шакллар ёрдамида расм хосил қилиш (шар, куб, цилиндр)ни ўргатилди.
Сюжетли ролли ўйин ва драммалаштириш марказида: Болаларга «Дўкон» (сотувчилик касби), «Оила» мавзулари асосида ниқоблар, белгилар, отрибутлар каби ресурслардан фойдаланган ҳолда сотувчи фаолияти билан танишишда давом этиш, актёрлик маҳорати кўникмаларини орттириш, автобусларни фарқлаш, чиптачилар вазифалари тўғрисида билиш, номларни билишга аҳамият берилди ва ўргатилди.
Тил ва нутқ марказида: Ушбу марказдаги фаолият давомида болаларга “Ёғ ёғавер оппоқ қор”, “Сирпанчиқ учамиз”, “Хайвонларнинг қишга тайёргарлиги”, “Менинг хуқуқ ва бурчларим” каби мавзулар асосида, шеърлар, топишмоқлар ёдлатилди ва ўргатилди.
Фан ва табиат марказида:Расмлар, альбомлар, махсус идишлар, бўёқлар, батарейкалар ва бошқа ресурслардан фойдаланган ҳолда ушбу марказдаги фаолиятлар давомида болаларга “Қор билан тажриба”, “Йил фасллари”, “Бу қачон содир бўлади”, мавзулари асосида тажрибали фаолиятлар ва машғулотлар ўргатилди.
Санъат марказида: Ушбу марказда ҳафта давомида тарбияланувчиларга “Қиш” расми чиздирилди, жамоа билан ишлаш бўйича“Чанада учамиз” турлари бўйича ёпиштириш, ихтиёрий табиий материаллар билан ишлаш, қоғоз, рангли қоғоз, табиий материаллар ресурлардан фойдаланган ҳолда фаолиятлар олиб борилди.
2-ҳафта мавзуси:“Соғ танда-соғлом ақл”(_____ 2019 йилдан, _____ 2019 йилгача)
Қуриш-ясаш ва математика марказида: Тарбияланувчиларга“Стадион қурамиз”(геометрик шакллардан), “Расмни йиғ”рақами бўйича териб бермавзулари асосида қурилиш блоклари, лего, конструктор, танграм каби ресурслардан фойдаланиб болаларга қурилиш материаллари ўргатилди ва қурилиш режалаштириб ясалди.
Сюжетли ролли ўйин ва драммалаштириш марказида:Ниқоблар, кийимлар, отрибутлар, шарбатлар ва бошқа ресурслардан фойдаланиб “Спорт анжомлари дўкони” мавзуси асосида болалар билан сюжетли ўйинлар ўйналди.
Do'stlaringiz bilan baham: |