Минерал пахта матлар лист ёки ўрама материал бўлиб, битта ёки иккала матни пишиқ иплар билан тикилади ва битум шимдирилган қоғозга ўралади. Матлар узунлиги 3000-5000 мм, эни 500 ва 1000мм ва қалинлиги 50-100 мм ўлчамларда бўлади. Мат ўртача зичлиги (кгм3) бўйича 100 маркада ишлаб чиқарилади. Унинг иссиқлик ўтказувчанлиги 0,04 Вт(м.0С). Матлар граждан ва саноат биноларининг тўсиш конструкциялари, технологик ускуналар ва трубопроводларни иссиқлик изоляцияси учун қўлланилади.
Минерал пахта қаттиқ плиталар юқори даражада бикр бўлиб, фенол-формалдегид ёки карбамид-формалдегид ва бошқа полимер боғловчилар асосида ишлаб чиқарилади. Анъанавий технологияга биноан (хўл усул) қаттиқ плиталар вакуум прессларда 150-1800С ҳароратда олинади. Бунда ўртача зичлиги 180-200 кгм3, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,047 Вт(м.0С) ли қалинлиги 30-70 мм бўлган плиталар тайёрланади. Замонавий технологияда плиталар қаттиқ толалари вертикал йўналишда бўлган ҳолда 10 ва 17-этажли прессларда ишлаб чиқарилади. Вертикал йўналтирилган толалар (55-65%) кўп бўлса, қаттиқ плиталарнинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги юқори бўлади. Қаттиқ плиталар узунлиги 900-1800 мм, эни 500-1000 мм, ва қалинлиги 40-100 мм ўлчамларда ишлаб чиқарилади. Ўртача зичлиги (кгм3) бўйича қаттиқ плиталар 50, 75, 125, 175, 200 ва 300 маркаларда бўлади.
Қаттиқ плиталар қурилиш конструкциялари, технологик ускуналар ва трубопроводларни иссиқлик изоляцияси учун ишлатилади. Гофри структурали минерал пахта буюмлар таркибида 30% гача вертикал йўналтирилган толалар 30% бўлиб, ўртача зичлиги 140-200 кгм3. Бу плиталар деформативлиги кичик ва мустаҳкамлиги горизонтал йўналган толали плиталарга нисбатан 1,7-2,5 марта юқори бўлади.
Минерал пахта бикр плиталар ва фасон буюмлар (қобиқлар, сегментлар, ярим цилиндрлар) полимер, битум ва минерал боғловчилар (цемент, гилтупроқ, суюқ шиша ва бошқ.) асосида ишлаб чиқарилади. Мустаҳкамлигини ошириш мақсадида бикр плиталар таркибига калта толали асбест кукуни киритилади. Плиталарнинг ўртача зичлиги 100-400 кгм3, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,051-0,135 Вт(м.0С), қалинлиги 40-100 мм бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |