Иссиқлик изоляцияси ва акустик материаллар умумий маълумотлар


Download 290.92 Kb.
bet8/22
Sana27.03.2023
Hajmi290.92 Kb.
#1299902
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22
Bog'liq
14-боб. ИССИҚЛИК ИЗОЛЯЦИЯСИ ВА АКУСТИК МАТЕРИАЛЛАР

Асбестдиатомитли кукун 85% диатомит, трепел ва 15% асбест аралашмаси бўлиб, сув билан қорилганда мастикага айланади. Хусусий холларда асбестоцемент заводлари чиқиндиси, слюда ва бошқа дисперс компонентлар ишлатилиши мумкин. Иссиқлик изоляцияси материалининг ўртача зичлиги 450-700 кгм3, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,093-0,21 Вт(м.0С). Ушбу асбест минералли кукунлар мастика ҳолатида технологик асбоб-ускуналар, трубопроводлар ва бошқа юзаларни ҳарорат 5000С гача бўлганда иссиқлик изоляцияси учун ишлатилади.
Вулканли буюмлар кукун диатомит ёки трепел (60%), ҳавойи оҳак (20%) ва асбест (20%)) қоришмаси асосида тайёрланади.Қолипланган буюмлар автоклавда ишлов берилиб қотирилади. Бунда ҳавойи оҳак ва кремнеземли компонентлар ўртасида юз берадиган кимёвий жараёнлар тезлашиб калций гидросиликатлари боғловчиси ҳосил бўлади.
14.3.4 Иссиқлик изоляцияси учун бетонлар
Енгил бетонлар. Енгил бетонлар кўпчитилган перлит, вермикулит ва енгил керамзит тўлдиргичлар ва минерал боғловчилар асосида олинади. Хусусий ҳолларда органик боғловчилар (битум, қатрон, синтетик полимерлар) ишлатилиши мумкин. Иссиқлик изоляцияси учун енгил бетонлар ичида перлит асосидаги композициялар самарали ҳисобланади. Перлит тўлдиргичи асосида перлит битумли, перлит полимерли, перлит фосфатли, перлит силикатли енгил бетонлар тайёрланади. Уларнинг ўртача зичлиги 150-300 кгм3. Керамзит ғовак тўлдиргич асосидаги енгил бетонлар перлит бетонига нисбатан оғирроқ бўлади. Енгил бетонлар девор, том, пол ости конструкцияларини, трубоп-роводларни ва бошқаларни иссиқлик изоляцияси учун ишлатилади. Ячейкали (газ ва кўпикли) бетонлар аввал берилган технологияларга асосан («Бетонлар» бобини қаранг) 100-500 кгм3 ўртача зичликда ишлаб чиқарилади. Ячейкали бетонлар етарли даражада мустаҳкам, иссиқ ўтказувчанлиги ва сув шимувчанлиги кичик, оловга бардошли бўлади. Уларга осонликча ишлов бериш, мих қоқиш, тешиш ва текислаш мумкин. Ячейкали иссиқлик изоляцияси бетонлари юқори пластикликга эга бўлгани учун икки ва уч қатламли деворбоп панеллар тайёрлашда, трубопроводларни ва бошқа конструкцияларни иссиқлик изоляцияси сифатида ишлатилади.

Download 290.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling