Иссиқлик изоляцияси ва акустик материаллар умумий маълумотлар


Download 290.92 Kb.
bet7/22
Sana27.03.2023
Hajmi290.92 Kb.
#1299902
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22
Bog'liq
14-боб. ИССИҚЛИК ИЗОЛЯЦИЯСИ ВА АКУСТИК МАТЕРИАЛЛАР

Асбест матраслар асбест матодан тикилиб, ичига иссиқлик изоляцияси материаллари (минерал ёки шиша пахталар, толали асбест ва бошқ.) тўлдирилган тўшак кўринишида тайёрланади. Матраслар узунлиги 8-10 м, қалинлиги 30-50 мм, эни талабга кўра бўлади. Асбест матрасининг ўртача зичлиги 300-400 кгм3, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,09-0,11 Вт(м.0С). Матраслар арматуралар, ускуналар, механизмлар ва ш.к. фланецли бирикмаларнинг олинадиган изоляцияси сифатида ишлатилади. Совелит масса бўйича 85% доломит (СаСО3.МgСО3) ва 15% асбест аралашмаси (асосида) олинади. Доломитга мураккаб қайта ишлов берилади: куйдирилади, куйдирилган доломит сўндирилади, СО2 гази ёрдамида корбонизациялаштирилади ва натижада тўрт молекула сувли магний карбонат ва магний гидроксиди комплекси МgСО3.Мg(OH)2.4H2O ҳосил бўлади. Бу комплекс калций карбонат (СаСО3) билан биргаликда чўктирилиб совелит учун боғловчи ҳосил қилинади. Тайёрланган буюм магнезиал ташкил этувчини декарбонлаштириш учун қуритилади ва тобланади. Ушбу жараён натижасида буюмнинг зичлиги ва иссиқлик ўтказувчанлиги камаяди, ҳароратга бардошлилиги ортади.
Совелит асосида узунлиги 500 мм, эни 170, 250, 500 мм, қалинлиги 40-75 мм ли плиталар, сегментлар ва узунлиги 500 мм, ички диаметри 57-426мм, қалинлиги 40-80мм ли ярим цилиндр тайёрланади. Совелит кукуни сувда қорилиб изоляцияланадиган юзага суритилиши мумкин. Совелит буюмларнинг турғун ҳолатдаги ўртача зичлиги 400 кгм3 гача, иссиқ ўтказувчанлиги 0,083 Вт(м.0С) гача бўлади. Совелит буюмлар саноат ва технологик асбоб-ускуналар, трубопроводлар юзасини ишчи ҳарорат 5000С гача бўлганда термоизоляциялаш учун ишлатилади. Асбест минерал толали мастикалар ноорганик боғловчилар асосида сув қўшиб тайёрланади. Улар саноат асбоб-ускуналарини ва трубопроводларни иссиқлик изоляцияси учун ишлатилади.
Минерал пахтали қоришма минерал пахта, асбест, гилтупроқ ва портландцемент асосида олинади. Бу изоляция материалининг қуруқ ҳолатдаги ўртача зичлиги 400 кгм3, иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 0,28 Вт(м.0С) гача бўлади.

Download 290.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling