Иссиқлик изоляцияси ва акустик материаллар умумий маълумотлар


Ноорганик иссиқлик изоляцияси материаллари


Download 290.92 Kb.
bet3/22
Sana27.03.2023
Hajmi290.92 Kb.
#1299902
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
14-боб. ИССИҚЛИК ИЗОЛЯЦИЯСИ ВА АКУСТИК МАТЕРИАЛЛАР

3 Ноорганик иссиқлик изоляцияси материаллари
Ноорганик иссиқлик изоляцияси материалларига минерал пахта, базалт толаси, шиша толаси ва пахтаси, керамик пахта, енгил бетонлар, кўпик шиша, кўпчитилган сочилувчан перлит ва вермикулит, асбест тўлдиргичли буюмлар ва бошқалар асосидаги буюмлар ва бошқалар киради.

3.1 Минерал пахта асосидаги буюмлар
Минерал пахта осон эрийдиган тоғ жинслари (оҳактош, мергеллар, доломитлар ва бошқ.), металлургия ва ёқилғи шлаклари (лой ва силикат ғишт бўлаклари) асосида олинган шишасимон толали материалдир. Толанинг диаметри 5-15 мкм, узунлиги 2-40 мм бўлади. Минерал пахта тайёрлаш иккита асосий жараёндан иборат: вагранкаларда (шахтали эритиш хумдони) хом ашё эритмасини ҳосил қилиш; эритмани толаларга айлантириш. Вагранкада хом ашё қаттиқ ёқилғи (кокс) билан 1300-14000С ҳароратда суюлтирилади. Хумдоннинг таги қисмидаги махсус тешикдан эритма тўхтовсиз чиқарилади. Хом ашё эритмасини минерал толаларга айлантиришнинг бир неча усуллари мавжуд бўлиб, асосан иккита усули кўпроқ ишлатилади: пуфлаш ва марказдан қочирма. Пуфлаш усулида вагранка махсус тешигидан (леткаси) оқиб чиқаётган эритма сув буғи ёки сиқилган ҳаво оқими ёрдамида толага айлантирилади ва сочиб юборилади.
Марказдан қочирма усулда эритма оқими вагранка тешигидан центрифуга дискига тушади ва толага айлантирилиб сочилади. Ҳосил бўлган минерал тола камерадаги тўхтовсиз ҳаракатланадиган тўр устига йиғилади. Ўртача зичлигига қараб минерал пахта (кгм3) 75, 100, 125 ва 150 маркаларга бўлинади. Минерал пахта оловбардош, гигроскоплиги кичик ва сув муҳитига чидамли, иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти кичик (0,04-0,55 Вт(м.0С)), биологик муҳитларга бардошли материалдир. Минерал пахтани ташиш, сақлаш, ишлатиш осон бўлиши учун гранулаланади (юмалоқланади). У махсус қоғозларга ўралган ҳолда ташилади; деворлар бўшлиқлиги, қаватлараро плиталар коваклари, иссиқ сув магистраллари ва бошқа конструкцияларда иссиқлик изоляцияси материали сифатида ишлатилади. Минерал пахта намат, матолар, (тўшак) ярим бикр ва бикр плиталар, гофри тузилишидаги буюмлар, қобиқлар, сегмент ва бошқа буюмлар тайёрлаш учун ярим фабрикат ҳисобланади.

Download 290.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling