Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси


Нарядни тўлдириш бўйича кўрсатмалар


Download 126.38 Kb.
bet15/43
Sana17.06.2023
Hajmi126.38 Kb.
#1528581
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   43
Bog'liq
ПТБ узб

Нарядни тўлдириш бўйича кўрсатмалар

1. Наряддаги ёзувлар тушунарли бўлиши шарт. Наряд матнига тузатишлар киритиш ман қилинади.
2. Нарядларни рақамлаш тизими корхонанинг электр хўжалиги учун жавобгар шахс томонидан белгиланади.
3. Жадвалнинг тўлдирилмайдиган катакларига «Z» белгисини қўйиш, қаторларга эса чизиқ тортиш керак.
4. «Сана» сатрига ёзилаётганда аввал кун, кейин ой ва сўнгида йилнинг охирги икки сони кўрсатилади, масалан, 02.11.13, 24.04.13.
5. Нарядда кўрсатилаётган шахсларнинг фамилияларидан ташқари, уларнинг исми, отасининг исми ҳамда ижозат берувчи, масъул жавобгар раҳбар, иш бажарувчи, кузатувчи ва бригада аъзоларининг электр хавфсизлиги бўйича гуруҳи ҳам ёзилади.
6. Нарядда электр қурилмаларининг, уланмаларнинг, жиҳозларнинг диспетчерлик номланиши кўрсатилиши лозим.


Наряднинг олд томони


7. «Бўлинма» сатрида корхонанинг электр қурилмасида иш олиб бориши лозим бўлган таркибий бўлими (цехи, хизмати, участкаси) кўрсатилади.
8. Агар ишларнинг масъул жавобгар раҳбарсиз бажарилиши кўзда тутилган бўлса, «Иш учун жавобгар раҳбар» сатрида «Тайинланмайди» деб кўрсатилади.
«Ижозат берувчи» сатрида тезкор ходимлар жумласидан бўлган ижозат берувчининг фамилияси кўрсатилади.
«Бригада аъзолари билан» сатрида иш бажарувчи ёки кузатувчидан ташқари барча бригада аъзоларининг ҳаммаси фамилиялари кўрсатилади.
Фамилиялар бош келишикда ёзилади. Сатрлар етишмаган ҳолларда, наряд берувчи шахс томонидан имзоланган бригада аъзоларининг рўйхати нарядга илова қилиниши ва бу ҳақда охирги сатрда «Қўшимча рўйхатга қаранг» деб ёзиб қўйилиши лозим.
9. «Топширилади» сатрида:
иш бажариладиган жойдаги электр қурилмасининг ва уланмаларнинг номи, ишнинг мазмуни кўрсатилади; ҲЛ учун ушбу линиянинг номи ва иш бажарилиши керак бўлган участка чегараси (таянчларнинг тартиб рақами кўрсатилиб, қайси таянчларда ёки таянчлар оралиғида иш олиб борилиши, қайси таянчлар оралиғидаги симларда ишлаш), шунингдек, ишнинг мазмуни кўрсатилади. Кўп занжирли ҲЛ учун, шунингдек, занжирнинг номи, фазама-фаза таъмирлашда эса тянчларда фазаларнинг жойлашиши кўрсатилади.
10. «Иш тугатилсин» сатрида ушбу наряд бўйича ишни тугатиш санаси ҳамда вақти кўрсатилади (барча ишлар қачон батамом тугашидан қатъи назар).
11. Подстанциялар электр қурилмаларида ва КЛда иш бажарилганда 1-жадвалда қуйидагилар кўрсатилади:
1-устунда-тармоқдан узилиши ва ерга улагич ўрнатилиши зарур бўлган электр қурилмаларининг номи;
2-устунда ўчирилиши зарур бўлган коммутация аппаратлари ва ерга улагичлар ҳамда тўсиқлар ўрнатилиши зарур бўлган жойлар.
12. ҲЛ да иш бажарилганда 1-жадвалда қуйидагилар кўрсатилади:
1-устунда наряднинг «топширилади» сатрига ёзилган линиялар, занжирлар ва симларнинг номи ҳамда таъмирланаётган ҲЛ ёки занжирдаги ишларни бажариш билан боғлиқ ҳолда ўчирилиши ва ерга улагич ўрнатилиши зарур бўлган бошқа ҲЛ ёки занжирнинг номи;
2- устунда ижозат берувчи томонидан ўчириладиган ва ерга улагич ўрнатиладиган ҲЛ учун ТҚда ва ҲЛнинг ўзида ўчириладиган коммутация аппаратларининг номи ва ерга улагичлар ўрнатилиши зарур бўлган жойлар.
Агар ерга улагичлар таянчларга ўрнатиладиган бўлса, таянчларнинг тартиб рақами кўрсатилиши лозим. Ушбу устунда, шунингдек, мазкур Қоидаларга 9-иловадаги 42 — 45, 48, 50, 51-бандларга мувофиқ иш жойида симлар ва тросларга ерга улагич ўрнатилиши шарт бўлган таянчларнинг тартиб рақамлари ёки таянчлар оралиғи кўрсатилиши керак.
Агар наряд бериш пайтида ерга улагич ўрнатилиши лозим бўлган жойни аниқлаш мумкин бўлмаса ёки бажариладиган иш ерга улагични бир жойдан иккинчи жойга кўчирилишини талаб қилса, ушбу устунда «иш жойларида ерга улагич ўрнатилсин» деб кўрсатилади.
2-устунда, шунингдек, таъмирланаётган ҲЛ билан кесишган ёки унинг яқинидан ўгган ҳаво электр узатиш тармоғига ўрнатилиши керак бўлган ерга улагичларнинг жойи ҳам кўрсатилиши керак.
Агар ушбу ҲЛ бошқа корхона томонидан эксплуатация қилинса, наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрида бошқа корхона ходимлари томонидан ўрнатилган ерга улагични текшириш зарурлиги кўрсатилиши керак.
13. 1-жадвалга бевосита иш жойини тайёрлаш учун керак бўлган тармоқдан ўчиришлар киритилиши зарур. Иш жойини тайёрлаш жараёнида схемага ўзгартиришлар киритиш билан боғлик бўлган қайта улашлар (масалан, уланмани бир шина тизимидан, бошқа шиналар тизимига ўтказиш, тармоқ участкасини бир манбадан иккинчи манбага ўтказиш ва бошқалар) жадвалга киритилмайди.
Иш жойини тайёрлаш бўйича тезкор таъмирловчи ходимлар жумласидан бўлган ижозат берувчи томонидан бажариладиган электр қурилмаларидаги барча операцияларни ҳамда иш жойларини тайёрлаш бўйича бошқа чораларни (масалан, кучланиш йўқлигини текшириш, ток ўтказувчи қисмларга тўсиқлар ўрнатиш ва бошқалар) электр хўжалиги учун жавобгар шахс томонидан тасдиқланган тезкор ўчириб-улаш ишлари бўйича махаллий йўриқномаларга мувофиқ 1-жадвалга киритиш мумкин.
14. Ишга ижозат бериш учун тармоқдан ўчириш ва ерга улагичлар ўрнатиш талаб қилинмайдиган нарядларда 1-жадвалнинг 1-устунига «Тармоқдан узмасдан ва ерга улагичларни ўрнатмасдан» деб ёзиб қўйилади.
15. Агар 1-жадвалдаги сатрлар сони иш жойини тайёрлаш бўйича барча чораларни кўриш учун етарли бўлмаса, унда нарядга наряд берувчининг имзоси билан қўшимча жадвал илова қилишга рухсат этилади ва бу ҳақда асосий жадвалнинг охирги сатрига «қўшимча рўйхатга қаралсин» деб ёзиб қўйилиши керак.
16. «Алоҳида кўрсатмалар» сатрларида қуйидагилар қайд этилади:
жавобгар раҳбарнинг узлуксиз назорати остида бажариладиган ишнинг босқичлари ёки алоҳида операциялари (мазкур Қоидаларнинг 62-банди);
ерга улагични вақтинча олишга рухсат бериш (мазкур Қоидаларга 9-илованинг 39-банди);
юкларни кран билан бир жойдан иккинчи жойга кўчиришда, ишнинг хавфсиз бажарилиши учун жавобгар шахсни тайинлаш (мазкур Қоидаларга 10-илованинг 141-банди);
мазкур Қоидаларнинг 46-бандида кўрсатилган ишлар бажарилаётган жойдаги таъмирланаётган линия устунлари оралиғидаги кучланиш остидаги ҲЛ, кучланиш остидаги симлар ва таъмирланаётган линиянинг трослари;
таъмирланаётган линиянинг бошқа ҲЛ таъсирида илашган кучланиш остида эканлиги ҳақида кўрсатма.
Наряд берувчининг хоҳишига кўра, ушбу сатрларга бажарилаётган иш билан боғлиқ бўлган бошқа кўрсатмаларни ҳам ёзишга рухсат этилади.
«Наряд берди» ва «Наряд муддати узайтирилди» сатрларида наряд берувчи уни имзолаган вақтини ва санасини кўрсатиши зарур.
17. 2-жадвал тезкор таъмирловчи ходимлардан бўлган ижозат берувчи ёки ижозат берувчи вазифасини ўриндошлик асосида бажараётган иш бажарувчи томонидан ишлашга биринчи бор ишга ижозат берилганда тўлдирилади.
Таъмирланаётган электр қурилмасини вақтинча улаш пайтида 2-жадвал ҳар бир қайта ишга ижозат беришдан олдин тўлдирилади.
Ишга ижозат бериш навбатчи томонидан амалга оширилганда, шунингдек, тезкор таъмирлаш ходимлар жумласидан ижозат берувчи ёки ижозат берувчи вазифасини ўриндошлик асосида бажарувчи иш бажарувчи томонидан ишга ижозат бериш иш жойига етиб келган заҳоти амалга ошириладиган ҳолларда 2-жадвал тўлдирилмайди.






























































Download 126.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling