Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси
-§. Хизмат сафаридаги ходимлар бажарадиган ишлар
Download 126.38 Kb.
|
ПТБ узб
4-§. Хизмат сафаридаги ходимлар бажарадиган ишлар
130. Хизмат сафаридаги ходимлар — бу истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидаги ишларни бажариш мақсадида уларнинг штат рўйхатида бўлмаган, бошқа корхона ва ташкилотлардан юборилган ходимлар. 131. Хизмат сафаридаги ходимни ишга қуйиш ушбу Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Хизмат сафаридаги шахслар хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича билим синовидан ўтганлиги ва электр хавфсизлиги бўйича гуруҳ берилгани ҳақидаги белгиланган шаклдаги шахсий гувоҳномага эга бўлишлари шарт. Мазкур қоидалар бўйича билим синови доимий иш жойи бўйича ўтказилади. 132. Хизмат сафарига юборилган корхона (ташкилот) хизмат сафарининг мақсадидан ташқари, жавобгар раҳбар, иш бажарувчи, назорат қилувчи ва бригада аъзолари қилиб тайинланиши мумкин бўлган ходимлар ҳақида, шунингдек, электр қурилмаларида узоқ муддатли ишларда наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ҳақида ёзма равишда маълумот бериши керак. 133. Хизмат сафаридаги шахслар хизмат сафари жойига илк бор келганда, ишлаши керак бўлган электр қурилмаларининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, электр хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқ оладилар. Наряд берувчи, жавобгар раҳбар, иш бажарувчи ва назорат қилувчи вазифалари юклатиладиган шахслар эса ушбу электр қурилмаларининг энергия таъминоти схемалари бўйича ҳам йўл-йўриқ оладилар. Йўл-йўриқ йўриқномалар журналида ёзув, шунингдек, йўл-йўриқ олувчи ва йўл-йўриқ берувчи шахсларнинг имзолари билан расмийлаштирилади. 134. Хизмат сафарининг муддати 5 иш кунидан ошмайдиган бўлса, ишлаб турган электр қурилмаларида бажариладиган ишларда наряд берувчи, жавобгар раҳбар, иш бажарувчи, кузатувчи ҳамда бригада аъзолари сифатида ишлаш ҳуқуқи тақдим этилиши хизмат сафарига юборган ташкилотнинг хатига қурилмаларни эксплуатация қилувчи ташкилот раҳбариятининг резолюцияси билан расмийлаштирилади. Хизмат сафарининг муддати 5 иш кунидан ошган тақдирда расмийлаштириш ёзма кўрсатма орқали амалга оширилиши лозим. 135. Хизмат сафаридаги ходимларга йўл-йўриқ берилиши улар хизмат сафарига юборилган корхонанинг электр хавфсизлиги бўйича камида V гуруҳга эга маъмурий-техник ходими ёки камида IV гуруҳга эга тезкор ёхуд тезкор таъмирловчи ходими томонидан ўтказилиши зарур. Йўл-йўриқ мазмуни, ишнинг хусусиятлари ва мураккаблигига, электр қурилмасининг ўзига хос хусусиятлари ва схемасига қараб йўриқ берувчи шахс томонидан белгиланади. 136. Хизмат сафарига юбораётган корхона (ташкилот) хизмат сафарига юборилган ходимларнинг, уларга электр хавфсизлиги бўйича берилган гуруҳларига ҳамда ушбу Қоидаларнинг 134-бандига кўра уларга тақдим этилган ҳуқуқларга мувофиқлигига ва ходим томонидан мазкур Қоидалар бажарилишига жавобгардир. 137. Электр қурилмаларида хизмат сафаридаги ходимлар томонидан ишлар бажарилаётган корхона (ташкилот) ишлаётганларнинг ишчи ва илашган кучланиш электр токидан шикастланишидан ҳимояни таъминловчи хавфсизлик чоралари бажарилиши учун жавобгардир. 138. Хизмат сафаридаги ходимлар учун иш жойини тайёрлаш ва ишга ижозат бериш барча ҳолларда қурилмани эксплуатация қилаётган ташкилотнинг тезкор ходими томонидан амалга оширилади. Download 126.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling