Ўқитишнинг дуал тизими бўйича корхона (ташкилот)
ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Download 71.41 Kb.
|
2 шартнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2. Ўқувчи
2. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ.
2.1. Корхона: Дуал таълимнинг муддатлари ҳамда корхона (ташкилот)га юборилаётган ўқувчилар таркиби бўйича таълим муассасаси билан келишади; Дуал таълим жараёни даврида ўқувчини меҳнат қонунчилиги асосида ишга қабул қилади; Ўқувчини корхона (ташкилот)да ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисми мобайнида белгиланган тартибда аниқ иш жойи, яъни ишлаш учун зарур жиҳозлар билан таъминлайди; Ўқувчиларни корхона (ташкилот) устави, ички тартиб қоидалар, тиббий (санитар), ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва бошқа умуммажбурий стандарт ва қоидалар ҳамда корхона (ташкилот)га ишга жойлашиш имкониятлари билан таништиради; Ҳар бир ўқувчи(лар)га дуал таълим дастурининг ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисмини ўргатиш учун юқори малакали мутахассис уста бириктиради; Корхона (ташкилот)да дуал таълим дастурининг ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисмини амалга оширилишини таъминлайди ва етарли шарт-шароитлар яратади; Ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларни корхона (ташкилот)га бориш-келиш, овқатланиш, махсус кийим-кечак (форма) ҳамда ишлаб чиқариш воситалари, хом-ашё, ётоқхона (зарур ҳолларда) билан таъминлаш харажатларини қоплаши мумкин; Дуал таълимнинг мақсад ва вазифаларига асосланган ҳолда ўқувчиларга ўз уставига мувофиқ амалий жараёнларда қатнашишга рухсат беришни таъминлайди; Корхона (ташкилот)да ўқувчиларга тиббий-санитария қоидалари, меҳнатни муҳофаза қилиш, ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берувчи хавфсизлик чораларни таъминлайди; Ўқувчиларнинг корхона (ташкилот)да ташкил этилган тиббий хизматлардан фойдаланишини таъминлайди; Бириктирилган уста томонидан дуал таълим дастури, лавозим йўриқномалари ва мажбуриятларни бажарилишини таъминлайди; Таълим муассасаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган таълим дастурларига мувофиқ ўқувчи томонидан ўзлаштирилган ўқув модуллари асосида касб (мутахассислик) бўйича ўқитиш натижалари (компетенциялар)ни баҳолаш жараёнини ташкил этади; Ўқувчилар кундалиги юритилишини таъминлайди; Ўқувчининг касб (мутахассислик)лари бўйича якуний давлат аттестациясини ташкил этишда қатнашади. 2.2. Ўқувчи: Корхона (ташкилот) ва таълим муассасасида белгиланган тартиб қоидаларига риоя қилади; Корхона (ташкилот)нинг уставига мувофиқ иш жараёнларига белгиланган тартиб асосида қатнашади; Дуал таълимнинг назарий ва ўқув-амалий қисми машғулотларига қатнашади; Ўқув модул (фан дастур)ларини тўлиқ ўзлаштиради; Амалий машғулотларда берилган вазифаларни ўз вақтида бажаради; Дуал таълим жараёни вақтида таълим муассасаси ва корхона (ташкилот)лардан бириктирилган усталар билан доимий алоқада бўлади; Ўқувчи кундалигини ўз вақтида юритиб боради ва ҳисоботларни топширади; Якуний давлат аттестациясига пухта тайёргарлик кўради ва аттестация жараёнларига ўз вақтида иштирок этади; Таълим муассасаси ва корхона (ташкилот) томонидан белгиланган тегишли вазифаларни бажаради; Узрли сабабларга кўра иш ва таълим жараёнларида қатнашаолмаслик, ишга ёки ўқишга яроқсизлик ҳолларда корхона томонидн бириктирилган инструкторга ва профессионал таълим муассасасига ўз вақтида хабар беради; Қолдирилган дарс машғулотларини қўшимча топшириқларни бажариш ва ўзлаштириш орқали билим ва кўникмаларини мустаҳкамлайди. Download 71.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling