Ўқитишнинг дуал тизими бўйича корхона (ташкилот)


ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


Download 22.8 Kb.
bet2/3
Sana02.12.2023
Hajmi22.8 Kb.
#1780112
1   2   3
Bog'liq
2 шартнома

2. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ.


2.1. Корхона:
Дуал таълимнинг муддатлари ҳамда корхона (ташкилот)га юборилаётган ўқувчилар таркиби бўйича таълим муассасаси билан келишади;
Дуал таълим жараёни даврида ўқувчини меҳнат қонунчилиги асосида ишга қабул қилади;
Ўқувчини корхона (ташкилот)да ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисми мобайнида белгиланган тартибда аниқ иш жойи, яъни ишлаш учун зарур жиҳозлар билан таъминлайди;
Ўқувчиларни корхона (ташкилот) устави, ички тартиб қоидалар, тиббий (санитар), ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва бошқа умуммажбурий стандарт ва қоидалар ҳамда корхона (ташкилот)га ишга жойлашиш имкониятлари билан таништиради;
Ҳар бир ўқувчи(лар)га дуал таълим дастурининг ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисмини ўргатиш учун юқори малакали мутахассис уста бириктиради;
Корхона (ташкилот)да дуал таълим дастурининг ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисмини амалга оширилишини таъминлайди ва етарли шарт-шароитлар яратади;
Ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларни корхона (ташкилот)га бориш-келиш, овқатланиш, махсус кийим-кечак (форма) ҳамда ишлаб чиқариш воситалари, хом-ашё, ётоқхона (зарур ҳолларда) билан таъминлаш харажатларини қоплаши мумкин;
Дуал таълимнинг мақсад ва вазифаларига асосланган ҳолда ўқувчиларга ўз уставига мувофиқ амалий жараёнларда қатнашишга рухсат беришни таъминлайди;
Корхона (ташкилот)да ўқувчиларга тиббий-санитария қоидалари, меҳнатни муҳофаза қилиш, ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берувчи хавфсизлик чораларни таъминлайди;
Ўқувчиларнинг корхона (ташкилот)да ташкил этилган тиббий хизматлардан фойдаланишини таъминлайди;
Бириктирилган уста (мураббий) томонидан дуал таълим дастури, лавозим йўриқномалари ва мажбуриятларни бажарилишини таъминлайди;
Таълим муассасаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган таълим дастурларига мувофиқ ўқувчи томонидан ўзлаштирилган ўқув модуллари асосида касб (мутахассислик) бўйича ўқитиш натижалари (компетенциялар)ни баҳолаш жараёнини ташкил этади;
Ўқувчилар кундалиги юритилишини таъминлайди;
Ўқувчининг касб (мутахассислик)лари бўйича якуний давлат аттестациясини ташкил этишда қатнашади.


2.2. Ўқувчи:
Корхона (ташкилот) ва таълим муассасасида белгиланган тартиб қоидаларига риоя қилади;
Корхона (ташкилот)нинг уставига мувофиқ иш жараёнларига белгиланган тартиб асосида қатнашади;
Дуал таълимнинг назарий ва ўқув-амалий қисми машғулотларига қатнашади;
Ўқув модул (фан дастур)ларини тўлиқ ўзлаштиради;
Амалий машғулотларда берилган вазифаларни ўз вақтида бажаради;
Дуал таълим жараёни вақтида таълим муассасаси ва корхона (ташкилот)лардан бириктирилган усталар билан доимий алоқада бўлади;
Ўқувчи кундалигини ўз вақтида юритиб боради ва ҳисоботларни топширади;
Якуний давлат аттестациясига пухта тайёргарлик кўради ва аттестация жараёнларига ўз вақтида иштирок этади;
Таълим муассасаси ва корхона (ташкилот) томонидан белгиланган тегишли вазифаларни бажаради;
Узрли сабабларга кўра иш ва таълим жараёнларида қатнашаолмаслик, ишга ёки ўқишга яроқсизлик ҳолларда корхона томонидн бириктирилган инструкторга ва профессионал таълим муассасасига ўз вақтида хабар беради;
Қолдирилган дарс машғулотларини қўшимча топшириқларни бажариш ва ўзлаштириш орқали билим ва кўникмаларини мустаҳкамлайди.



Download 22.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling