1.2. Ўқув-тарбиявий жараёнида касбий хусусиятларини оширишга доир малакалар.
Малака – шахснинг маълум касбга яроқлилиги, тайёргарлик даражаси, шу касбда ишлай олиши учун зарур билим, кўникмалар йиғиндиси. Касбий ахборотларнинг тез кўпайиб бораётгани илгари ўзлаштирилган малаканинг етишмаслигини келтириб чиқаради. Бу етишмаслик қайта тайёрлаш ва малака ошириш орқали тўлдирилади. Бу жараён узлуксиз давом этгандагина малака ортиб бориши орқали касбий фаолиятни ҳозирги талаблар даражасида давом эттириш имконияти ҳосил бўлади. Қуйида биз малака турлари ва уларнинг қисқача хусусиятлари ҳақида фикр юритамиз.
Педагогик малака. Педагогик фаолиятни амалга оширувчи малака педагогик малакага киради. Педагогик фаолият ҳақидаги тасаввурлар инновацион жараёнлар натижасида доимо ўзгариб, ойдинлашиб боради. Шунга кўра педагогик малакалар таркиби ҳам аниқланади. Тизимли ёндашув классик ҳисобланади ва гностик, конструктив, ташкилий ва коммуникатив каби малакалар гуруҳига йўналтиради. Кейинги йилларда педагогик фаолиятга педагогик ташхис, илмий муаммо тадқиқоти ҳам қўшилди, натижада малака таркибининг кенгайиши кузатилади. Қуйида гуруҳлар бўйича педагогик малаканинг номлари келтирилади.
Дидактик малакалар.
Гностик малакалар гуруҳи:
ўқувчиларнинг ўқув имкониятларини педагогик воситалар ёрдамида ўрганиш малакаси, болаларнинг ёзма, амалий ишлари ва оғзаки жавобларини таҳлил қилиш, уларнинг ўргатилганлик, ривожланганлик ва тарбия даражалари, турли ўқув фанларга, дарсларда турли топшириқлар турларига, умуман ўқишга муносабати даражалари, алоҳида ўқувчилар ва синфнинг ўқув-тарбиявий жараёнда ирода, рефлексия, ўзини баҳолаш кўринишлари даражаларини аниқлаш;
шахсий педагогик қобилиятларни ўрганиш малакаси (диагностик (ташхис) тестларидан фойдаланиш, шахсий педагогик фаолиятнинг ижобий ва салбий томонларини аниқлаш, ўзида коммуникатив ва ташкилотчилик кўникмаларини топишга алоҳида эътибор қаратиш, ўзи баҳо бера олиш);
дарсни таҳлил қила олиш малакаси (ўзини ва ўз ҳамкасблари дарсларини таҳлил қилиш, таҳлилнинг ҳар хил турларидан фойдаланиш);
ўқув жараёнида ўз ҳаракатларини тушунтириб бериш малакаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |