Иқтисодиёт назарияси ва макроиқтисодиёт / экономическая теория и макроэкономика махмудов Н. М., Ҳакимов Ҳ. А


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/89
Sana15.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1476720
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   89
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2016, 3
Иқтисодиётни диверсификациялаш ва ҳақиқий мулкдор-
лар синфини шакллантиришнинг асосий стратегик 
йўналиши хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун 
иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, тадбир-
корлик фаолияти эркинлигини таъминлаш ҳисобланади. 
Шунингдек, мулкдор ва хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш, 
иқтисодий фаолият эркинлигини таъминлашнинг ҳуқуқий 
механизмини кучайтириш назарда тутилади. Бу борада 
кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. 
Республика иқтисодиётида хусусий мулк-
нинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусу-
сий мулк ва хусусий тадбиркорликни ри-
вожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чеклов-
ларни бартараф этиш, иқтисодиётда давлат 
иштирокини камайтириш, ялпи ички 
маҳсулотда хусусий мулк, жумладан, чет эл 
капитали иштирокидаги улушини изчил 
ошириш мақсадида Ўзбекистон Республи-
каси Президентининг 2015 йил 15 майдаги 
«Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни 
таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш 
йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4725-сонли 
Фармони қабул қилинди. Ушбу фармонга 
кўра, республика иқтисодиётида хусусий 
мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, 
хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни 
ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чеклов-
ларни бартараф этиш, иқтисодиётда давлат 
иштирокини камайтириш, ялпи ички маҳ-
сулотда хусусий мулк, жумладан, чет эл ка-
питали иштирокидаги улушини изчил оши-
риш асосий мақсад қилиб белгиланди
1

Республикамизда изчил иқтисодий исло-
ҳотлар амалга оширилаётган босқичда 
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини 
ривожлантириш ва уларнинг инвестицион 
фаоллигини кучайтиришга алоҳида эъти-
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик биз-
нес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя 
қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожланти-
риш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4725-сонли Фармо-
ни. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари 
тўплами, 2015 й., 20-сон, 251-модда. 
бор қаратилмоқда. Инвестицион фаолият-
нинг ривожланишида хўжалик юритувчи 
субъектларда мавжуд мулкдан самарали 
фойдаланиш муҳим ўрин тутади.
Инвестицион мулк объектлари таркиби-
да инвестицион кўчмас мулклар салмоқли 
ҳиссага эга. Шу билан биргаликда бу каби 
мулклар узоқ муддат мобайнида капитал 
қийматини оширади ва инвесторга кўпроқ 
миқдорда қўшимча даромад олиб келиш 
имкониятини яратади. 
Рус иқтисодчи олими В.Г.Белоли пецкий нинг 
фикрича, корхона активлари 4 та тоифага 
бўлинади:
1. Корхонанинг ишлаб чиқариш қувва-
тига жорий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ 
активлар.
2. Биринчи тоифадаги активларни турли 
хил таваккалчиликлардан ҳимоя қилиш 
учун зарур бўлган резерв активлар.
3. Бизнесни кенгайтириш билан боғлиқ 
бўлган инвестицион активлар.
4. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати 
билан бевосита алоқадор бўлмаган актив-
лар
2
.
Олим инвестицион активлар ҳақида сўз 
юритганида фақат капитал қўйилмаларга 
тўхталиб ўтган. Аммо, фикримизча, инвес-
тицион активлар, яъни инвестицион мулк-
лар фақат капитал қўйилмалардан иборат 
эмас. Унга интеллектуал мулк объектлари, 
қимматли қоғозлар ва бошқалар ҳам кири-
тилади. Лекин шуни таъкидлаш жоизки, 
2
Белолипецкий В.Г. Финансы фирмы. – М.: 
«ИНФРА-М», 1999. –С. 298.
81
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ / БУХГАЛТЕРСКИЙ УЧЕТ И АУДИТ



Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling