Иқтисодиёт назарияси ва макроиқтисодиёт / экономическая теория и макроэкономика махмудов Н. М., Ҳакимов Ҳ. А


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/89
Sana15.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1476720
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   89
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2016, 3
ушбу олим томонидан берилган активлар-
нинг таснифи бирмунча тўғрироқдир.
А.Н.Азрилян муҳаррирлиги остида нашр 
қилинган «Катта бухгалтерия луғати»да 
«Инвестицион мулк – узоқ муддатли инвес-
тиция сифатида мавжуд, даромад келтирув-
чи мулк» деб таъриф келтирилган
1

Бухгалтерия ҳисоби нуқтаи назаридан 
қарайдиган бўлсак, миллий стандартларда 
инвестицион кўчмас мулк тушунчаси тўлиқ 
ёритиб берилмаган. «Молиявий инвести-
циялар ҳисоби» номли 12-сон бухгалтерия 
ҳисоби миллий стандартининг 6-бандида 
«кўчмас мулкка инвестиция» атамаси кел-
тирилган. Бироқ ушбу объектни бухгалте-
рия ҳисобида акс эттириш тартиби белги-
лаб берилмаган. 
Аммо бу тушунча халқаро стандартларда 
келтириб ўтилган. Жумладан, «Инвестиция-
лар ҳисоби» номли 25-сон МҲХСда инвес-
тицион кўчмас мулк тушунчаси ва унинг 
ҳисобини юритиш масаласи кўриб чиқил-
ган. 
25-сон МҲХСнинг 4-бандига мувофиқ 
инвес тицион кўчмас мулк – «инвестиция 
қиладиган компания, ёки гуруҳ ичидаги 
компаниянинг операцияларини юритишда 
ёки фойдаланишда ишлатилмайдиган мулк 
сифатидаги ер ва бинога инвестициялар-
дир», дейилган
2
. Юқоридаги таърифдан 
кўриниб турибдики, инвестицион қиймат-
нинг иқтисодий моҳияти хўжалик юритувчи 
субъектнинг жорий фаолиятида фойдала-
нилмайдиган, бошқа мақсадларда ишлати-
лиши кўзда тутилган узоқ муддатли актив-
лар инвестицияларни ифодалайди. Бу 
фикр га рус иқтисодчи олими О.В.Соловьев 
ҳам қўшилиб, у бухгалтерия ҳисобининг 
халқаро назарияси ва амалиётида узоқ 
муддатли активларнинг қуйидаги турлари 
бор деб уқтиради:
1
Азрилиян А.Н. и др. Большой бухгалтерский 
словарь. – М.: Институт новой экономики, 1999. 
–С. 574.
2
Грюнинг Х., Коэн Х. Международные стандар-
ты финансовой отчетности. – М.: ICAR Publishing
2000. –С. 182.
1. Қимматли қоғозларга инвестициялар.
2. Хўжалик фаолиятида фойдаланилмай-
диган, қайта сотиш, келажакда фойдаланиш 
ёки капиталнинг келгусидаги қийматининг 
ошиши мақсадида ушлаб туриладиган мод-
дий узоқ муддатли активларга инвести-
циялар.
3. Фаолияти консолидацияланган ҳисо-
бот таркибига киритилмайдиган шўъба 
ком паниялар, филиаллар, қўшма корхона-
лар ва бошқаларга инвестициялар.
4. Махсус фондларга йўналтирилган ин-
вестициялар ёки келгусида мақсадли фой-
даланиш учун (масалан, акцияни сотиб 
олиш жамғармаси, пенсия жамғармаси ва 
ҳоказо) музлатилган пул маблағлари
3
.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда 
О.В.Соловьев асосий воситаларни харид 
қилиш учун резерв қилинган маблағларнинг 
турли кўринишларидаги инвестицияларни 
ажратади. 
Юқорида билдириб ўтилган фикрларга 
шарҳ берадиган бўлсак, исталган фонд, шу 
жумладан асосий воситаларни харид қилиш 
учун шакллантирилган фондни ташкил 
қилиш активларни шакллантириш хусусида 
гувоҳлик бермайди, балки бухгалтерия ба-
лансининг фақатгина пассив томонида 
ўзгариш бўлишини ифодаловчи хўжалик 
операциясидир. Аммо 25-сон МҲХС 4-бан-
дига мувофиқ, инвестициялар – махсус 
фонд ларга йўналтирилган инвестициялар 
ҳисобига маблағларни қўшиш хусусида 
қарор чиқариш мумкин бўлган инвестиция-
лардир.
25-сон МҲХСни таҳлил қилиб чиқиб 
шундай хулосага келдикки, ушбу стандарт 
келгусида фойдаланиш мақсадида асосий 
воситаларга киритиладиган инвестициялар 
ҳисобининг муаммоларини тўла-тўкис ҳал 
қилмайди.
Яна бир муаммо шундан иборатки, ин-
вестицион кўчмас мулкни ҳисоботда қай 
тарзда акс эттириш керак: уни асосий воси-
3
Соловьев О.В. Зарубежные стандарты учёта и 
отчетности. – М.: «Аналитика-Пресс, 1998. –С. 288.
82
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ / БУХГАЛТЕРСКИЙ УЧЕТ И АУДИТ



Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling