Иқтисодиёт назарияси ва макроиқтисодиёт / экономическая теория и макроэкономика махмудов Н. М., Ҳакимов Ҳ. А


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/89
Sana15.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1476720
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   89
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2016, 3
талар таркибида алоҳида қуйи моддада 
кўрсатиш керакми, ёки ушбу объект учун 
алоҳида модда очиш керакми? Халқаро 
стандартда бу ҳақда тўхталиб ўтилмаган.
Маълумки, 
бухгалтерия 
ҳисобининг 
бошқа ҳисоб турларидан асосий фарқли 
хусусиятларидан бири пул қийматида баҳо-
лаш ҳисобланади. Маъмурий-буйруқбозлик 
иқтисодиёти шароитида бухгалтерия ҳисо-
би объектларини баҳолаш марказлашган 
тартибда амалга оширилган, шу боисдан 
ҳам ушбу тамойилнинг иқтисодий моҳияти 
тўлиқлигича очиб берилмаган. Бозор му-
носабатларига ўтиш шароитида ҳисобнинг 
у ёки бу объектини баҳолаш бозор қатнаш-
чиларининг барчаси учун муайян аҳамият 
касб этади. 
Корхоналарда ўз фойдаланишида бўлган 
мулк таркибида инвестицион мақсадларда 
фойдаланиладиган мулкни ҳисобга олиш 
керакми? Бу каби муаммоларни ҳал қилиш-
нинг йўлларидан бири – бухгалтерия 
ҳисобида инвестицион кўчмас мулк номли 
янги объектнинг очилишидир. Чунки 
инвес тицион кўчмас мулк таркибига ўз 
мақсадлари учун ишлатиладиган мулк ки-
ритилмайди. Демак, бу ерда асосан икки 
хил мулк вужудга келади: фойдаланилаёт-
ган ва фойдаланилмаётган мулк. 
Агарда бозор қонунияти талабларидан 
келиб чиқадиган бўлсак, бугунги кунда 
корхона ва ташкилотларда бўш турадиган 
мулкнинг ўзи мавжуд бўлмаслиги керак, 
яъни ҳар қандай мулкнинг даромад келти-
риши мўлжалланган. Мана шу даромад 
келтирадиган мулк корхонада икки тоифага 
бўлиниши лозим, яъни корхонанинг ўзида 
фойдаланилаётган мулк ва қўшимча даро-
мад келтириш мақсадида бировга ижарага 
беришга ёки қийматини капиталлаштириш-
га мўлжалланган мулк. 
Бундай таснифлашдан кўзда тутилган 
асосий мақсад шуки, корхона молиявий 
ҳисоботидан фойдаланувчилар, шунингдек, 
корхона молиявий фаолияти ва молиявий 
натижаларидан манфаатдор томонлар ушбу 
корхонада қайси объектлар фойдаланиляп-
ти, қайсилари фойдаланилмаяпти ва ўша 
фойдаланилмаётган мулкдан бошқача да-
ромад олиш мақсадида фойдаланиш 
йўлларини қидириб топиш керак, деган са-
волларга жавоб топишлари лозим. 
Демак, юқоридагилардан кўриниб ту-
рибдики, корхонада мавжуд бўлган мулк-
нинг икки турга бўлиниши мантиқан тўғри-
дир. Бу биринчидан, мулк объектлари усти-
дан назорат қилишни таъминласа, иккин-
чидан ҳисобнинг ахборот функциясини 
янада ойдинлаштиради.
Юқоридаги муаммоларни ҳал қилиш 
мақсадида бухгалтерия ҳисобининг халқаро 
стандартлари қўмитаси томонидан «Инвес-
тицион кўчмас мулк» номли 40-сон МҲХС 
ишлаб чиқилди ва амалиётга татбиқ этила 
бошланди. Айнан ушбу МҲХС инвестицион 
кўчмас мулк таркибига кирувчи объектлар-
ни белгилаб ўтди. Ушбу стандартга биноан, 
инвестицион кўчмас мулк таркибига ижа-
рага бериш ёки капитал қийматини оши-
риш мақсадида корхонада мавжуд бўлган 
ер, бино ва иншоотлар киради. Бундай тас-
нифланиш бир қанча хусусиятлардан келиб 
чиққан (1-расм).
1-расмда келтирилган хусусиятлар бух-
галтерия ҳисобида инвестицион кўчмас 
мулкни ҳисобга олишнинг ўзгача тартибда 
бўлишини тақозо этади. Бухгалтерия ҳисо-
бида инвестицион кўчмас мулкнинг ало-
ҳида объект сифатида киритилиши, шубҳа-
сиз, бу каби объектни баҳолаш, ҳисобда 
акс эттириш ва аудитини ташкил қилиш 
услубиятини ишлаб чиқишни тақозо этади. 
Маълумки, 2001 йил 1 январдан инвес-
тицион кўчмас мулкка алоқадор инвести-
цияларни ҳисобга олиш учун 25-сон МҲХС 
ўрнига 40-сон МҲХС қабул қилинди. Бошқа 
кўплаб инвестициялар, жумладан «Молия-
вий инструментлар: очиб бериш ва ахбо-
ротни тақдим этиш» номли 32-сон МҲХС ва 
«Молиявий инструментлар: тан олиш ва 
баҳолаш» номли 39-сон МҲХСнинг қабул 
83
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ / БУХГАЛТЕРСКИЙ УЧЕТ И АУДИТ



Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling