Менежер қуйидаги фазилатларга эга бўлиши керак: 1. Билимга ташналик. Профессионализмга ижодий ёндошиш 2. Қатъийлик, ўзига ишонч ва ишга фидойилик. 3. Эркин фирлаш топқирлик,ташаббускорликни ҳаётга тадбиқ эта олиш. 4. Одамларга рухий таъсир кўрсата олиш салохияти. 5. Уддабурон бўлиш ва ютуқли ҳисоб қилиш. 6. Хиссиётга берилмаслик ва руҳий зарбаларга чидамли бўлиш. 7. Очиқ кўнгилли тадбиркорли ва юз бераётган ўзгаришларга осон мослашиш 8. Вазиятни бошқара олиш. 9. Ўзини-ўзи ўстириш ва ўзини сафарбар этишга ички эҳтиёж сезиш. 10. Сабрли ва бардошли бўлиш. 11. Ўзини муваффақиятли ҳимоя қила олишга, мойиллик ва самарали бўлиш. 12. Ўз иши ва қабул қилган қарорлари учун масъулиятни хис этиш. 13. Жамоада ва жамоа билан ишлашга ўзида эҳтиёж сезиш. - Ташкилотда бир раҳбар иккинчи раҳбарга нисбатан қандай даражада турганлигини аниқлаш мумкин. Бу бажариб турган вазифасини номи орқали амалга оширилади. Ташкилотлардаги даражалар турлича бўлади. Баъзи ташкилотлар жуда содда бошқарув даражасига эга бўлсалар, баъзилари эса мураккаб даражасига эгадирлар. Бошқарув даражаси корхона хажмига ҳамма вақт ҳам боғлиқ бўлавермайди. Масалан, Рим Католиги Черкови минглаб аъзога эга. Рим Папаси билан Черков ўртасида 4 та бошқарув даражаси бор холос.
- Раҳбарларни бошқарув даражаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда анъанавий тарзда 3 категорияга бўладилар. Социолог Толкотт Парсана фикрича, раҳбарни ташкилотдаги бажарадиган функциясига мос ҳолда 3 гуруҳга бўлади.
- Маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат тури кўрсатиш самарасини ошириш тўхтовсиз ишни таъминлашдаги кунлик операциялар ва ҳаракатлар билан техник даражадаги кишилар шуғулланадилар.
- Ташкилотдаги турли бўлимлар ишини тартибга солиш, турлича фаолиятларни келтириш ва бошқариш ишлари билан бошқарув даражасидаги кишилар шуғулланадилар.
- Хақ тўлаш ва рағбатлантириш бўйича вице президент
- Меҳнат ва иш хақи бўлими бошлиғи
- Вертикал меҳнат тақсимотига биноан бошқарувни вертикал даражалари юзага келади. Бу расмда ҳарбий ташкилот билан бизнес ташкилоти таққосланган.
- Бошқарув даражаларини яна бир кенг тарқалган номлаш усули раҳбарларни қуйи, ўрта ва юқори бўғин раҳбарларига бўлишдир. Қуйидаги расмда 2 хил бошқарув даражалари келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |